Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4353
9611
9649

-38
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
75655
84323
231749

-147426

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 180 587

“Paxta lizing” АЖ акциядорлари диққатига!

“Paxta lizing” АЖ сизга маълум қиладики, акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2018 йил 31 июль куни соат 11.00 да жамият маъмурият биносида бўлиб ўтади.

Акциядорларни рўйхатга олиш соат 10.00 дан бошланади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 52-уй. e-mail: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript .

Кун тартиби:

1. Компания Кузатув кенгашининг 2017 молиявий йил якунлари бўйича ҳисоботи ва жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш.

2. Компания Бошқарув раисининг 2017 молиявий йил якунлари бўйича ҳисоботи ва жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиш.

3. Компаниянинг 2017 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан МЧЖ шаклидаги “Osiyo-audit” аудиторлик ташкилотининг хулосасини тасдиқлаш.

4. Компаниянинг 2017 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ва хулосасини эшитиш.

5. Компаниянинг 2017 молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича йиллик ҳисоботини, бухгалтерия балансини, фойда ва зарарлари ҳисобварағини тасдиқлаш.

6. 2017 йил якуни бўйича олинган соф фойдани тақсимлаш, акциялар бўйича дивидендлар миқдори ва уларни тўлаш тартибини тасдиқлаш.

7. Компаниянинг 2018 йил молия-хўжалик фаолиятини Миллий ва Халқаро аудит стандартларига мувофиқ аудиторлик текшируви ўтказиш учун ташқи аудиторни ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини тасдиқлаш.

8. Компания Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

9. Компания тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

10. Компания Бошқарув раиси билан тузилган меҳнат шартномаси муддатини 1 (бир) йилга узайтириш.

11. Компания Бошқарув аъзоларини сайлаш.

12. Компания Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларига 2017 йил фаолияти учун моддий рағбатлантириш миқдорини тасдиқлаш.

13.“Paxta-lizing” АЖ ва Россия Федерацияси “Алтай шина” комбинатининг расмий дилери “Agro impex LLC” компанияси ўртасида қишлоқ хўжалик шиналари сотиб олиш бўйича тузилган йирик битимни тасдиқлаш.

14.“Агробанк” АТБ Тошкент шаҳар филиали ва “Paxta lizing” АЖ ўртасида
2017 йил 27 апрелда тузилган 43-кредит шартномасига ўзгартириш киритиш учун тузилган қўшимча келишув шартномасини тасдиқлаш.

Йиғилишга қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2018 йил 25 июль ҳолатида шакллантирилган акциядорларнинг реестрига асосан тузилади.

Акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш ҳуқуқига эга акциядорлар шахсини тасдиқловчи ҳужжат, акциядорлар вакиллари эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт.

Акциядорлар умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан “Paxta lizing” АЖ да танишишлари мумкин.

Маълумот учун телефонлар: 150-10-56, 177-10-56.

Жамият Кузатув кенгаши.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"