Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3199
7763
7412

+351
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
158328
254685
86988

+167697

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 708 713


“Ўзагросуғурта” АЖ акциядорлари диққатига!

“Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида маълум қилади.

Жамиятнинг номи ва жойлашган жойи (почта манзили): “Ўзаг­росуғурта” акциядорлик жамияти Тошкент шаҳри, Чилонзор 19-мавзе, 61/2-уй.

Йиғилиш ўтказиладиган сана, вақт ва жой: 2018 йил 18 июль 15.00, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 19-мавзе, 61/2-уй манзилидаги жамият мажлислар залида.

Жамият акциядорлари реестри тузиладиган сана:

– акциядорларни хабардор қилиш учун – 2018 йил 6 июль;

– акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш учун – 2018 йил 12 июль.

Йиғилиш кун тартибидаги масалалар:

1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. Акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 июндаги ““Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятининг молиявий аҳволини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 477-қарори ижросини таъминлаш мақсадида жамият устав капиталини қўшимча акциялар чиқариш орқали кўпайтириш.

4. “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятининг қўшимча чиқарилаётган акцияларини жойлаштирилаётган даврда жамият акциядорлари томонидан акцияларни имтиёзли олиш ҳуқуқини қўлламаслик.

5. Жамиятнинг қўшимча акцияларини чиқариш тўғрисидаги қарорни тасдиқлаш.

6. “Ўзагросугурта” акциядорлик жамиятининг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишига доир ахборот (материал)лар билан Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 19-мавзе, 61/2-уйда жойлашган “Ўзагросуғурта” АЖнинг биносида танишиш мумкин. Жамиятнинг электрон почта манзили: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript , веб-сайти: www.agros.uz.

Телефон: (+998 71) 216-57-69.

Акциядорлар ва уларнинг вакиллари 2018 йил 18 июль куни соат 14.00 дан 14.55 гача рўйхатдан ўтказилади. Акциядорлардан шахсини тасдиқловчи ҳужжатга, акциядор вакилидан қонунчиликка асосан расмийлаштирилган ишончномага эга бўлишлари сўралади.

Жамият Кузатув кенгаши.

 

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"