Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6381
7942
10251

-2309
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
206506
230255
63240

+167015

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 502 207


 

“Агробанк” акциядорлари диққатига!

“Агробанк” АТБ маълум қиладики, 2018 йил 20 июнь куни соат 10.00 да
“Агробанк” АТБ бош офиси биносида ўз акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилишини ўтказади.

Акциядорларни рўйхатга олиш соат 9.00 дан 10.00 гача давом этади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Муқумий кўчаси, 43-уй. Е-mail: с Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript .

Кун тартиби:

1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. Акциядорлар навбатдаги йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

3. Банк кенгашининг 2017 йил якунлари бўйича ҳисоботини эшитиш.

4. Банк бошқарувининг 2017 молиявий йил якунлари ва 2018 йилдаги асосий фаолият йўналишлари тўғрисида ҳисоботларини кўриб чиқиш.

5. Банкнинг 2017 йил фаолияти юзасидан тафтиш комиссиясининг хулосасини кўриб чиқиш.

6. Банкда ўтказилган Корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.

7. Банкнинг 2017 молиявий йил якуни бўйича йиллик ҳисоботи, бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисоботини тасдиқлаш ҳамда банк фойдасини тақсимлаш.

8. Банк кенгаши аъзоларини сайлаш.

9. Банк Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

10. Банк бошқаруви раиси билан тузилган меҳнат шартномасини 1 (бир) йил муддатга узайтириш.

11. Банкнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

12. Банкнинг эълон қилинган акцияларининг энг кўп миқдорини белгилаш.

13. Банк Уставига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш.

14. “Банк акциядорларининг умумий йиғилиши тўғрисида”ги, “Банкнинг кенгаши тўғрисида”ги, “Банкнинг бошқаруви тўғрисида”ги ҳамда “Банкнинг Тафтиш комиссияси тўғрисида”ги Низомларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш.

15. Банк томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишига қадар битимлар тузилиши мумкин бўлган аффилланган шахслар рўйхатини тасдиқлаш.

Йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2018 йил 13 июнь ҳолатига кўра тузилади.

Умумий йиғилишга қатнашиш ва овоз бериш ҳуқуқига эга акциядорлар шахсини тасдиқловчи ҳужжат, акциядорлар вакиллари эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига киритилган масалалар юзасидан маълумот ва ҳужжатлар билан банкнинг бош офиси биносида ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 10.00 дан 17.00 гача танишишингиз мумкин.

Маълумот учун телефон: (0-371) 150-85-12. 

“Агробанк” АТБ кенгаши.

 

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"