Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1224
6845
7374

-529
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
149659
238474
111869

+126605

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 938 518

“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ акциядорларининг

навбатдаги йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабарнома

“Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойи: 2018 йил 20 июнь соат 11.00 да, Тошкент шаҳри, Шаҳрисабз кўчаси, 3-уйда жойлашган “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг катта мажлислар зали.

Умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун банк акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси: 2018 йил 25 май.

Умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган банк акциядорларнинг реестрини шакллантириш санаси: 2018 йил 14 июнь.

Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2018 йил 20 июнь куни соат 10.00 да бошланади. Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган ахборотлар (материаллар) билан бош банкда танишиш мумкин.

Кун тартиби:

1. Банк Кенгаши ва бошқарувининг йиллик ҳисоботини, банкнинг ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш.

2. Банк Тафтиш комиссиясининг хулосасини эшитиш.

3. Банкнинг 2017 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.

4. Банкда ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.

5. Банк фойдасини тақсимлаш.

6. Банк капитали таркибидаги захиралар ҳисобини мувофиқлаштириш.

7. Акция эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд мерос­хўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивидендларни банк ихтиёрига (даромадига) ўтказиш.

8. Банкнинг “Кўзда тутилмаган ҳолатлар” ҳисобварақларидаги активларни ҳисобдан чиқариш.

9. Банк кенгаши аъзоларини сайлаш.

10. Банк Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

11. Банк бошқаруви раиси ва аъзолари билан тузилган меҳнат шартномаларини 1 (бир) йил муддатга узайтириш.

12. Банкнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш.

13. Банкнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиш ва қайта тасдиқлаш.

14. “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг 2018-2022 йиллар учун ривож­ланиш стратегиясини тасдиқлаш.

Акциядорлар шахсан ёки уларнинг вакиллари шахсини тасдиқловчи ҳужжат, белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома (жисмоний шахс вакиллари нотариал тасдиқланган, юридик шахс вакиллари ташкилот томонидан берилган ишончнома) билан йиғилишда иштирок этишлари мумкин.

Қўшимча маълумот учун телефон: (+998 71) 120-45-07.

“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБкенгаши.

 

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"