“Ўзагросуғурта” АЖ
акциядорлари диққатига!
“Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида маълум қилади.
Жамиятнинг номи ва жойлашган ери (почта манзили): “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти, Тошкент шаҳри, Чилонзор 19-мавзе, 61/2-уй.
Йиғилиш ўтказиладиган сана, вақт ва жой: 2018 йил 27 март 10.00, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани,19-мавзе, 61/2-уй манзилидаги жамият мажлислар зали.
Жамият акциядорлари реестри тузиладиган сана:
– акциядорларни хабардор қилиш учун –13.03.2018 йил;
– акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш учун – 17.03.2018 йил.
Кун тартиби:
1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
2. Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
3. Жамият устав капиталини қўшимча акциялар чиқариш орқали кўпайтириш ва қўшимча акцияларнинг жойлаштириш тартиби ва шартлари бўйича қарор қабул қилиш.
4. Жамиятнинг қўшимча акцияларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишига доир ахборотлар (материаллар) билан Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани 19-мавзе, 61/2 уй, жойлашган “Ўзагросуғурта” АЖнинг биносида танишиш мумкин. Жамиятнинг электрон почта манзили: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript , веб-сайти: www.agros.uz.
Телефонлар: (998 71) 216-05-00.
Акциядорлар ва уларнинг вакиллари 2018 йил 27 март куни соат 9.00 дан 9.55 гача рўйхатдан ўтказиладилар. Акциядорлардан шахсини тасдиқловчи ҳужжатга, акциядор вакилидан қонунчиликка асосан расмийлаштирилган ишончномага эга бўлишлари сўралади.
Жамият Кузатув кенгаши.