“Бухорогазсаноатқурилиш” АЖ

2018 йил 10 март соат 10.00 да Тошкент шаҳри, Муқимий кўчаси, 98-уй манзилида жойлашган маъмурий бинода “Бухорогазсаноатқурилиш” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабардор қилади.

Навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри  23.02.2018 йил ҳолатида ва акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри (3 иш куни олдин) 5.03.2018 йил ҳолатида шакллантирилади.

Жамиятнинг номи, жойлашган ери (почта манзили), алоқа рақамлари, электрон почта ва расмий веб-сайти манзили – “Бухорогазсаноаткурилиш” АЖ, Бухоро шаҳри, Зулфия кўчаси, 2-уй, телефон/факс: (0-365) 223-23-60, e-mail: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript , Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript , веб-сайт: www.bgps.uz.

Кун тартиби:

1. “Бухорогазсаноатқурилиш” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг саноқ комиссияси таркиби ва регламентини тасдиқлаш.

2. “Бухорогазсаноатқурилиш” АЖ Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларининг ваколатини муддатидан олдин бекор қилиш.

3. “Бухорогазсаноатқурилиш” АЖ Кузатув кенгаши янги таркибини сайлаш.

4. “Бухорогазсаноатқурилиш” АЖ тафтиш комиссияси янги таркибини сайлаш.

Акциядорларга тақдим этиладиган ахборот (материаллар) рўйхати қуйидагича:

– жамият Кузатув кенгаши таркибига сайланадиган номзодлар тўғрисидаги маълумотлар;

– жамиятнинг тафтиш комиссиясига сайланадиган номзодлар тўғрисидаги маълумотлар.

Рўйхатга олиш соат 9.00 да бошланади. Акциядорларда паспорти ёки бошқа шахсни тасдиқловчи ҳужжат бўлиши шарт.

Акциядорлар вакилларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома ва паспорт бўлиши шарт.

Маъмурият.