“O‘zagrolizing”

aкциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

“O‘zagrolizing” aкциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг 2018 йил 6 февралдаги қарорига асосан, 2018 йил 16 февраль куни соат 11.00 да белгиланган жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартиби қуйидагича тасдиқланганлигини маълум қиламиз.

Умумий йиғилиш кун тартиби:

1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

3. “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти бош директорини сайлаш.

Реестрнинг ёпилиш санаси:

Навбатдан ташқари умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун шакллантирилган акциядорлар реестрини ёпиш санаси: 2018 йил 6 февраль.

Навбатдан ташқари умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри тузиладиган сана: 2018 йил 12 февраль.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши бўйича тайёрланган ҳужжатлар билан танишиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилиш мумкин: Тошкент шаҳри, Абай кўчаси, 4-“а” уй, “O‘zagrolizing” акциядорлик жамияти.

Мурожаат учун телефон: (+998 71) 244-51-03.

“O‘zagrolizing” АЖ Кузатув кенгаши.