Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1936
6212
5836

+376
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
93532
172957
187770

-14813

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 228 939

“HI-Tech bank” ХАТБ акциядорлари диққатига!

Ҳурматли акциядорлар!

“Hi-Tech bank” ХАТБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2017 йил 15 декабрь куни Тошкент шаҳри, Т.Шевченко кўчаси, 36-“а”,”б” уй, банкнинг бош офиси биносида ўтказилади.

Йиғилиш соат 10.00 да бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 9.00 дан бошланади. Умумий йиғилиш ўтказиш учун банк акциядорлари реестри 2017 йил 11 декабрь ҳолатига тузилади.

Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript .

Кун тартиби:

1.“Hi-Tech bank” ХАТБ акциядорлари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;

2.“Hi-Tech bank” ХАТБ саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш;

3. “Hi-Tech bank” ХАТБ бошқарув раисини тайинлаш;

4. “Hi-Tech bank” ХАТБ устав фонди миқдорини ва эълон қилинган акциялари миқдорини белгилаш;

5. “Hi-Tech bank” ХАТБ уставига ўзгартириш киритиш;

6. “Hi-Tech bank” ХАТБнинг “Бошқарув тўғрисида”ги Низомига ўзгартириш киритиш;

7. “Hi-Tech bank” ХАТБ узоқ муддатли ривожланиш стратегиясини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

8. “Hi-Tech bank” ХАТБ ташкилий тузилмасини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

9. “Hi-Tech bank” ХАТБ кенгаши аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсациялар миқдорини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

10. “Hi-Tech bank” ХАТБнинг кундалик хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган битимларни белгилаш;

11. “Hi-Tech bank” ХАТБнинг ҳомийлик (хайрия) ёки беғараз ёрдам кўрсатиш тартиби ва шартларини белгилаш ҳамда бу борада қарор қабул қилиш ҳуқуқини кузатув кенгашига бериш.

12. Валюта бозорини либераллаштириш шароитида Банкнинг валютадаги маблағларининг қайта баҳоланиши натижасида олинган соф фойдасини банк капиталлашув даражасини оширишга йўналтириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг қарорини кўриб чиқиш.

Акциядорлар умумий йиғилишда шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида қатнашади, юридик шахс номидан берилган ишончнома қонун ҳужжатларда белгиланган тартибда, жисмоний шахс номидан берилган ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши керак.

Йиғилиш ўтказиш бўйича қўшимча ахборот, унда кўриладиган масалаларнинг ҳужжатлари билан қуйидаги манзилга мурожаат қилиш орқали танишиш мумкин. Тошкент шаҳри, Т.Шевченко кўчаси, 36-“а”,”б” уй, банкнинг бош офиси биноси. Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказиладиган кунгача 10.00 дан 17.00 гача иш кунлари.

Банк Кузатув кенгаши.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"