Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 25.10.2017 йилдаги 1001-1721/9553-сонли ва 1001-1721/9554-сонли ҳамда 1001-1721/9555-сонли ҳал қилув қарорлариги асосан Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги “Kesh Trading Lizing” МЧЖ ва “Asqar Gold Trade” хусусий корхонаси ҳамда “Elsut Cotton Production” хусусий корхоналари банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш бошланди. Банкрот корхоналар кредиторларининг 1-йиғилиши 2017 йил 11 декабрь куни соат 10.00 да Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани Давлат солиқ инспекцияси биносининг мажлислар залида бўлиб ўтади.

Йиғилиш кун тартиби:

1. Банкрот корхоналарнинг тугатиш режаси ва харажатлар сметаларини тасдиқлаш.

2. Бошқа масалалар.

Банкрот корхоналарга нисбатан барча даъволар ушбу эълон чиққан кундан бошлаб 1 ой давомида юқоридаги манзилда қабул қилинади.

Почталар учун манзил: Тошкент шаҳри, Сергели тумани, индекс: 100209, абонент қутиси 11292. Маълумот учун телефонлар: (+99893) 547-00-72.

Тугатиш бошқарувчиси Санжаров Ж.Х.