“Боёвут пахта тозалаш” акциядорлик жамияти

акциядорлари диққатига!

“Боёвут пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2018 йил 5 июнь куни ўтказилади. Умумий йиғилиш соат 11.00 да Сирдарё вилояти, Боёвут тумани, “Марказ” МФЙда жойлашган “Боёвут пахта тозалаш”акциядорлик жамияти маъмурий биносинингмажлислар залида ўтказилади. Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш соат 10.00 да бошланади.

Жамиятнинг электрон манзили: www.boyovutptaj.uz

Кун тартибидаги масалалар:

1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

3. “Боёвут пахта тозлаш” АЖнинг устав капиталини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш.

4. “Боёвут пахта тозлаш” АЖнинг акциялар қўшимча чиқарилиши тўғрисидаги қарорини тасдиқлаш.

Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишиҳақида акциядорларга хабар бериш учун акциядорлар реестри 2018 йил 17 май ҳолатига ҳамда умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестрини 2018 йил 30 май ҳолатига шакллантирилади.

Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат–паспорт ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт (жисмоний шахслар учун – нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун – мазкур юридик шахс томонидан берилган).

Акциядорлар акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Боёвут пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.

Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Сирдарё вилояти, Боёвут тумани, “Марказ” МФЙ, электрон почта: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript , тел.: (0-367) 390-25-63.