Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4033
8165
7374

+791
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
191528
286969
21504

+265465

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 9 430 587

“Surхonоziqovqatsanoati” АЖ

акциядорлари диққатига!

Ҳурматли акциядорлар!

2019 йил 28 июнь куни соат 11.00 да “Surхonоziq­ovqatsanoati” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши Сурхондарё вилояти, Денов шаҳри, Фаррухий кўчаси, 1-уйда жойлашган (жамият мажлислар зали)да бўлиб ўтади.

Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати 2019 йил 24 июнь ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрига асосан тузилади.

Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2019 йил 28 июнь куни соат 8.30 да бошланиб соат 10.30 гача давом этади.

Йиғилиш кун тартиби:

1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши рег­ламентини тасдиқлаш.

3. Жамият Кузатув кенгашининг ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ҳисоботини эшитиш.

4. Жамиятнинг 2018 йилдаги фаолияти якуни, молия-хўжалик фаолияти ҳамда бизнес режа кўрсаткичларини бажарилиши юзасидан жамият бош директорини ҳисоботини тасдиқлаш.

5. 2018 йил якуни бўйича жамият тафтиш комиссиясининг ҳисоботини тасдиқлаш.

6. 2018 йил якуни бўйича жамият ташқи аудиторининг хулосасини тасдиқлаш.

7. Жамиятда 2018 йил якуни бўйича ўтказилган Корпоратив бошқарув натижаларини кўриб чиқиш.

8. Жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботи, шу жумладан, бухгалтерия баланси, молиявий натижалари, фойда ва зарарлар ҳисоботларини тасдиқлаш.

9. Жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш ва жойлаштирилган акция­ларининг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартибини тасдиқлаш.

10. Жамиятнинг 2019 йил учун бизнес режасини тасдиқлаш.

11. Жамиятнинг уставини янги таҳрирда тасдиқлаш.

12. Жамиятнинг ички корпоратив ҳужжатларини янги таҳрирда тасдиқлаш.

13. Жамият ижроия органининг аффилланган шахс­лар билан тузиладиган битимларни ва йирик битимларни мустақил амалга ошириши учун жамиятнинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларни аниқлаш ва уларнинг тузилишини маъқуллаш.

14. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

15. Жамиятнинг тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

16. Жамиятнинг бош директори билан тузилган шартноманинг муддатини узайтириш, уни қайта тузиш ёки бекор қилиш.

17. Жамиятнинг 2019 йил якуни бўйича Миллий бухгалтирия ҳисоби стандартлари (МБҲС) ҳамда Халқаро молиявий ҳисобот стандартлари (ХМҲС) асосида тайёрланган молиявий ҳисоботларини ташқи аудиторлик текширувидан ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини танлаш ва унинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдори белгилаш ҳамда у билан шартнома тузиш.

18. Жамиятнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

Акциядорлар навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилишига тайёргарлик кўриш даврида умумий йиғилишнинг материал (ахборот)лари билан Сурхондарё вилояти, Денов шаҳри, Фаррухий кўчаси, 1-уйда жойлашган, “Surhonоziqovqatsanoati” акциядорлик жамиятида танишишингиз мумкин.

Навбатдаги умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар ўзи билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса – Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.

Жамиятнинг барча акциядорлари диққатига!

Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамияти ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг 62-моддасига кўра акциядорлар умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларнинг электрон почтаси орқали амалга оширилишини ҳисобга олиб, ўзингизни электрон почта манзилингиз ҳақида маълумотни жамиятнинг  Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript  электрон почта манзилига тақдим этишингизни сўраймиз.

Жамият Кузатув кенгаши котибияти.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"