Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3998
8165
7374

+791
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
191493
286969
21540

+265429

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 9 430 551

“Ховренко номидаги Самарқанд вино комбинати” АЖ

акциядорлари диққатига!

2019 йил 27 июль куни соат 11.00 да “Ховренко номидаги Самарқанд вино комбинати” акциядорлик жамияти Кузатув кенгашинининг 2019 йил 2 июль кунидаги йиғилиш қарорига асосан жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши Самарқанд шаҳри, Маҳмуд Қошғарий кўчаси, 58-уйда ўтказилади.

Акциядорларни рўйхатга олиш соат 9.00 да бошланишини маълум қилади.

Йиғилиш кун тартиби:

1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

3. Жамият Кузатув кенгашининг ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ҳисоботини эшитиш.

4. Жамиятнинг 2018 йил молия-хўжалик фаолияти якуни ҳамда бизнес режа кўрсаткичларини бажарилиши юзасидан (шу жумладан, жамиятнинг ривожланиш стратегиясига эришиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар тўғрисидаги) жамият Бошқарув органи ҳисоботини тасдиқлаш.

5. Жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича жамият тафтиш комиссиясининг ҳисоботини тасдиқлаш.

6. Жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича жамият ташқи аудиторининг хулосасини тасдиқлаш.

7. Жамиятда 2018 йил якуни бўйича ўтказилган Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.

8. Жамиятнинг 2018 йил якунлари бўйича жамият ижроия органи фао­лияти самарадорлиги муҳим кўрсаткичлари (СМК) ҳисобланишининг ҳаққонийлигини текшириш натижалари ва ҳисобот даврида уларнинг бажарилиши тўғрисида аудитор ташкилоти хулосасини кўриб чиқиш.

9. Жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини, шу жумладан, бухгалтерия баланси, молиявий натижалари, фойда ва зарарлар ҳисоботларини тасдиқлаш.

10. Жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш ва жойлаштирилган акцияларининг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдорини, уни тўлаш шакли ва тартибини тасдиқлаш.

11. Жамиятнинг 2019 йил учун бизнес режасини тасдиқлаш.

12. Жамиятнинг устави ва ички корпоратив ҳужжатларини янги таҳрирда тасдиқлаш.

13. Жамиятнинг ижроия органи раҳбарини сайлаш.

14. Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

15. Жамиятнинг Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

Жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилишига шахсини тасдиқловчи ҳужжат, вакиллари эса нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан келишлари шарт.

Жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши бўйича тайёрланган ҳужжатлар билан танишиш учун қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилишингиз мумкин: Самарқанд шаҳри, Маҳмуд Қошғарий кўчаси, 58-уй, телефон: 233-07-07.

Жамият Кузатув кенгашининг 2019 йил 2 июль куни ўтказилган йиғилишида қимматли қоғозлар эгаларининг рўйхатини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Акциядорларга навбатдаги йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар бериш учун акциядорлар реестри ёпилган сана: 2019 йил 2 июль.

Акциядорларни навбатдаги йиллик умумий йиғилишида қатнашиш учун акциядорлар реестри ёпиладиган сана: 2019 йил 23 июль.

Жамият Кузатув кенгаши.

 

 

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"