Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
8439
10912
9530

+1382
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
122792
276658
100551

+176107

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 491 726

 


Kattaqorgonyog‘-moy” акциядорлик жамияти

акциядорлари диққатига!

Kattaqorgonyog‘-moy”акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида

ХАБАРНОМА

Ҳурматли акциядор, 2019 йил 29 июнь куни соат 11.00 да Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳри, Давлатобод кўчаси, 121-уйда жойлашган “Kattaqo‘rg‘onyog‘-moy акциядорлик жамияти (мажлислар зали)да акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши бўлиши ҳақида маълум қилади.

Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати 2019 йил 25 июнь ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрига асосан тузилади.

Акциядорларнинг умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2019 йил 29 июнь куни соат 10.00 да бошланиб соат 11.00 гача давом этади.

Йиғилиш кун тартиби:

1. Жамият акциядорларининг 2018 йил якуни бўйича йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

2. Саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.

3. Жамият кузатув кенгашининг 2018 йил якуни бўйича ҳисоботини эшитиш ва тасдиқлаш.

4. Жамият тафтиш комиссиясининг 2018 йил якуни бўйича ҳисоботини эшитиш ва тасдиқлаш.

5. Жамият бошқарув раисининг 2018 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича ҳисоботини эшитиш ва тасдиқлаш.

6. Жамият ташқи аудиторининг 2018 йил якуни бўйича ҳисоботини эшитиш ва тасдиқлаш.

7. Жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича жамият бухгалтерлик баланси, фойда ва зарарлар ҳисобини тасдиқлаш.

8. Жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.

9. Жамиятнинг жойлаштирилган акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш миқдори, шакли ва тартибини тасдиқлаш.

10. Жамиятнинг 2018 йил учун тузилган бизнес режасини тасдиқлаш.

11. Жамиятда ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.

12. Жамият бошқарув раиси билан тузилган меҳнат шартномаси муддатини келгуси йил молия-хўжалик якуни бўйича йиллик умумий йиғилиш ўтказгунга қадар узайтириш.

13. Жамият кузатув кенгаши аъзоларининг янги таркибини сайлаш.

14. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларининг янги таркибини сайлаш.

15. Жамиятда 2019 йил учун ташқи аудиторлик текширувини ўтказишга аудиторлик ташкилотини танлаш ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.

16. Жамиятни ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш.

17. Жамиятнинг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида тузилиши мумкин бўлган битимлар рўйхатини маъқуллаш.

18. Жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш.

19. Жамиятнинг ташкилий тузилмасининг янгисини тасдиқлаш.

20. Жамиятнинг янги таҳрирдаги ички ҳужжатларини тасдиқлаш.

21. Жамият акциядорлари томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивидендларни жамият ихтиёрига ўтказиш.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилишига тайёргарлик кўриш даврида акциядорлар умумий йиғилишининг материал (ахборот)лари билан Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳри, Давлатобод кўчаси, 121-уйда жойлашган, “Kattaqo‘rg‘on yog‘-moy” акциядорлик жамиятида танишишингиз мумкин.

Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар ўзлари билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса – Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.

Жамиятнинг барча акциядорлари диққатига!

Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамияти ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 2014 йил 6 майда қабул қилинган янги таҳрирдаги қонунининг 62-моддасига кўра акциядорлар умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларнинг электрон почтаси орқали амалга оширилишини ҳисобга олиб, ўзингизни электрон почта манзилингиз ҳақида маълумотни жамиятнинг www.kattakurgоnyogmoy.uz электрон почта манзилига тақдим этишингизни сўраймиз.

Жамият Кузатув кенгаши.

 

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"