Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4838
8165
7374

+791
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
192334
286969
20699

+266270

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 9 431 392

“Жомбой дон маҳсулотлари” акциядорлик жамияти Самарқанд вилояти, Жомбой шаҳри, Буюк ипак йўли кўчаси, 1-уй. Почта индекси: 704506. Электрон почта манзили: jomboydon@uzdon.uz. Жамият Кузатув кенгашининг 2019 йил 18 мартдаги 4-мажлис баённомасига асосан, акциядорларнинг 2018 молиявий йил якунлари бўйича навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2019 йил 29 март соат 14.00 да Жомбой шаҳри, Буюк ипак йўли кўчаси, 1-уй жамият биносининг мажлислар залида ўтказилади.

Умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабар бериш учун акциядорлар реестри 2019 йил 18 март ҳолатига ва йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестри 2019 йил 25 март ҳолатига шакллантирилади.

Жамият акциядорларининг 2018 йил якунлари бўйича навбатдаги йиллик умумий йиғилиши кун тартибига киритилган масалалар қуйидагилардан иборат, шу жумладан:

1. Акциядорлар умумий йиғилишининг ишчи президиумини сайлаш.

2. Акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш ва саноқ комиссияси аъзоларини сайлаш.

3. Жамият Кузатув кенгашининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан, жамиятни бошқаришга оид қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан 2018 молиявий йил якунлари бўйича ҳисоботини эшитиш.

4. Жамият ижроия органи раҳбарининг 2018 молиявий йил якунлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.

5. Жамият тафтиш комиссиясининг 2018 молиявий йил якунлари бўйича текшириш ҳисоботи ва хулосасини тасдиқлаш.

6. Жамиятнинг 2018 молиявий йил якунлари бўйича ташқи аудиторлик ташкилотининг хулосасини эшитиш ва тасдиқлаш.

7. Жамиятнинг 2018 молиявий йил якунлари бўйича бухгалтерия баланси тўғрисидаги ҳисоботи, молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботи ҳамда фойда ва зарарларини тасдиқлаш.

8. Жамиятнинг устав фондидаги акцияларга ҳисобланадиган дивиденд миқдорини белгилаш.

9. Жамиятнинг 2019 йил учун йиллик бизнес режаси, даромадлар ҳамда харажатлар сметасини тасдиқлаш.

10. Жамиятнинг 2019 йил фаолияти учун Кузатув кенгашининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш.

11. Жамиятнинг Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоларини моддий рағбатлантириш тўғрисида низомни тасдиқлаш.

12. Жамият уставини (янги таҳрирда) ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

13. Жамиятнинг 2019 йил фаолияти учун миноритар акциядорлар қўмитасининг сон таркибини белгилаш ва уларнинг аъзоларини сайлаш.

14. Жамиятнинг 2019 йил фаолияти учун тафтиш комиссияси таркибини қайта сайлаш.

15. Жамиятнинг 2019 йил учун ижроия органи раҳбари бошқарув раиси ва унинг аъзолари билан тузилган шартноманинг муддатини узайтириш, уни қайта тузиш ёки бекор қилишни тасдиқлаш.

16. Жамиятда 2019 йил якуни бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудитор хизматини кўрсатувчи ташкилотлар таклифини кўриб чиқиш ҳамда уларга тўланадиган хизмат ҳақи миқдорини белгилаш тўғрисида.

17. Жамиятнинг 2018 молиявий йил якунлари бўйича ички аудиторларининг хулосасини тинглаш ва тасдиқлаш.

18. Жамиятнинг корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш хулосасини эшитиш ва тасдиқлаш.

Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларни рўйхатдан ўтказиш 2019 йил 29 март куни соат 14.00 дан бошланади.

Акциядорлар ўзларининг шахсини тасдиқловчи паспортлари билан ҳамда уларнинг вакиллари белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома орқали қатнашишларини маълум қиламиз (жисмоний шахс бўлган акциядорларнинг вакилига берилган ишончнома нотариус томонидан тасдиқланган ҳамда юридик шахс булган акциядорларнинг вакилига берилган ишончнома юридик шахс раҳбарининг имзоси ва унинг асосий муҳри билан тасдиқланган ҳолда бўлиши лозим).

Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 62-моддаси талабларига мувофиқ акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларга жамиятнинг расмий веб-сайти орқали эълон қилинади ва электрон почта орқали юборилиши белгиланган. Шу муносабат билан ўзингизнинг электрон почта манзилингизни жамиятнинг jomboydon@uzdon.uz электрон почтасига тақдим этишингизни сураймиз.

Кузатув кенгаши.

 

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"