Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6107
8056
7411

+645
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
110644
238474
150883

+87591

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 899 504



O‘zqishloqelektrqurilish” aksiyadorlik jamiyati акциядорлари диққатига!

“O`zqishloqelektrqurilish” aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2018 йил 25 май куни (ҳафтанинг жума куни) соат 10.00 да Самарқанд шаҳри, Буюк ипак йўли кўчаси, 7-уй манзили бўйича жойлашган “O`zqishloqelektrqurilish” aksiyadorlik jamiyati маъмурий биноси мажлислар залида ўтказилиши ҳақида маълум қилади.

Умумий йиғилиш кун тартиби:

1. Жамият кузатув кенгашининг 2017 молиявий йил якунлари ва жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботи.

2. Жамият Бош директорининг 2017 йил молия-­хўжалик фаолияти якунлари ва жамиятни ривож­лантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботи.

3. Жамиятнинг 2017 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботи, бухгалтерия балансива молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботи ҳамда фойда ва зарарларини тасдиқлаш.

4. Жамиятнинг 2017 йил молия-хўжалик фао­лиятини миллий ва ҳалқаро ташқи аудиторлик текширувидан ўтказиш натижалари юзасидан “Promstroy-Audit” МЧЖ аудиторлик ташкилотининг хулосаларини тасдиқлаш.

5. Жамиятнинг 2017 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ва хулосасини тасдиқлаш.

6. 2017 йил якуни бўйича олинган соф фойдани тақсимлаш.

7. Жамиятнинг жойлаштирилган акцияларини майдалаш.

8. Жамият уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

9. Жамият 2018 йил фаолияти учун кузатув кенгаш аъзоларини сайлаш.

10. Жамият 2018 йил фаолияти учун тафтиш комиссияси таркибини сайлаш.

11. Жамият ижроия органини сайлаш.

12. Жамият кузатув кенгаши аъзолари, тафтиш комиссияси аъзолари, саноқ комиссияси аъзолари, шунингдек ижроия органи ва мехнат жамоаси аъзоларини рағбатлантириш.

* Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхатини тузиш учун 2018йил 21 май ҳолатига ва умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун 2018 йил 16 май ҳолатига акциядорлар реестри шакллантирилади.

* Акциядорларга тақдим этиладиган ахборот (материал)лар билан жамият биносида танишиб чиқиш мумкин.

* Акциядорларни рўйхатга олиш 2018 йил 25 май куни соат 9.00 дан 10.00 га қадар давом этади.

* Йиғилишга акциядорлар шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар билан, вакиллар ишончнома билан келишлари сўралади.

Мурожаат учун телефон:(0-366) 222-09-79, (0-366) 222-09-92.

Жамиятнинг электрон почта манзили: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript

Ҳурматли акциядорлар, жамият акциядорлари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги ахборот ва бошқа маълумотларни жамият акциядорларига сифатли ва тезкор равишда етказилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ электрон почта орқали амалга оширилишини инобатга олиб, Сиздан электрон почта манзилингизни (E-mail) тақдим этишингиз лозимлигини маълум қиламиз.

Шунингдек, амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда, жамият акциядорлари рўйхати (реестри)даги маълумотлар хатлов (инвентаризация)дан ўтказилаётганлиги муносабати билан акциядорлар шахсини тасдиқловчи паспорти ва СТИР (ИНН) нусхалари билан жамият маъмурий биносига келишлари сўралади.

Жамият кузатув кенгаши.

 

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"