Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4891
7845
7110

+735
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
130322
254685
114994

+139691

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 680 707

“Жомбой дон маҳсулотлари” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

“Жомбой дон маҳсулотлари” акциядорлик жамияти, Самарқанд вилояти, Жомбой шаҳри, Буюк Ипак Йули кучаси, 1-уй, почта индекси 704506, электрон почта манзили jomboydon @uzdon.uz, жамият кузатув кенгашининг 2018 йил 3 майдаги мажлис баённомасига асосан акция­дорларнинг 2017 молиявий йил якунлари буйича навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2018 йил 18 май соат 10.00 да Жомбой шаҳри, Буюк Ипак йўли кўчаси, 1-уй, жамият биносининг мажлислар залида ўтказилади.

Умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабар бериш учун акциядорлар реестри 2018 йил 3 май ҳолатига ва йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестри 2018 йил 14 май ҳолатига шакллантирилади.

Кун тартиби:

1. Акциядорлар умумий йиғилишининг ишчи президумини сайлаш.

2. Акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш ва саноқ комиссияси аъзоларини сайлаш.

3. Жамият Кузатув кенгашининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан, жамиятни бошқаришга оид қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан 2017 молиявий йил якунлари бўйича ҳисоботини эшитиш.

4. Жамият ижроия органи раҳбарининг 2017 молиявий йил якунлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.

5. Жамият тафтиш комиссиясининг 2017 молиявий йил якунлари буйича текшириш ҳисоботи ва хулосасини тасдиқлаш.

6. Жамиятнинг 2017 молиявий йил якунлари бўйича ташки аудиторлик ташкилотининг хулосасини эшитиш ва тасдиқлаш.

7. Жамиятнинг 2017 молиявий йил якунлари бўйича бухгалтерия баланси тўғрисидаги ҳисоботи, молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботи ҳамда фойда ва зарарларини тасдиқлаш.

8. Жамият устав фондидаги имтиёзли акцияларга ҳисобланадиган дивиденд миқдорини белгилаш.

9. Жамиятнинг 2018 йил учун йиллик бизнес режаси, даромадлар ҳамда харажатлар сметасини тасдиқлаш.

10. Жамият 2018 йил фаолияти учун Кузатув кенгашининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш.

11. Жамият Кузатув кенгаши раиси ва аъзоларига тўланадиган ҳақ ёки компенсацияларнинг энг юқори миқдорини белгилаш.

12. Жамият 2018 йил фаолияти учун миноритар акциядорлар қўмитасининг сон таркибини белгилаш ва уларнинг аъзоларини сайлаш.

13. Жамият 2018 йил фаолияти учун тафтиш комиссияси таркибини қайта сайлаш.

14. Жамиятнинг 2018 йил учун ижроия органи раҳбари бошқарув раиси ва унинг аъзолари билан тузилган шартноманинг муддатини узайтириш, уни қайта тузиш ёки бекор қилишни тасдиқлаш.

15. Жамиятда 2018 йил якуни бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудитор хизматини кўрсатувчи ташкилотлар таклифини кўриб чиқиш ҳамда уларга тўланадиган хизмат ҳақи миқдорини белгилаш тўғрисида.

16. Жамиятнинг 2017 молиявий йил якунлари бўйича ички аудиторларининг хулосасини тинглаш ва тасдиқлаш.

17. Акциядорлар томонидан белгиланган муддатда талаб қилиб олмаган дивиденд пулини жамият ихтиёрида қолдиришни тасдиқлаш.

18. Депозитарий “Самарқанд вақт” МЧЖнинг корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш хулосасини эшитиш ва тасдиқлаш.

Умумий йиғилишга қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларни рўйхатдан ўтказиш 2018 йил 18 май куни соат 10.00 дан бошланади.

Акциядорлар ўзларининг шахсини тасдиқловчи паспортлари билан ҳамда уларнинг вакиллари белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома орқали қатнашишларини маълум қиламиз. (Жисмоний шахс бўлган акциядорларнинг вакилига берилган ишончнома нотариус томонидан тасдиқланган ҳамда юридик шахс бўлган акциядорларнинг вакилига берилган ишончнома юридик шахс раҳбарининг имзоси ва унинг асосий муҳри билан тасдиқланган ҳолда бўлиши лозим).

Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 62-моддаси талабларига мувофиқ акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларга жамиятнинг расмий веб-сайти орқали эълон берилади ва электрон почта орқали юборилиши белгиланган. Шу муносабат билан ўзингизнинг электрон почта манзилингизни жамиятнинг jomboydon @uzdon.uz электрон почтасига тақдим этишингизни сўраймиз.

Кузатув кенгаши.

 

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"