Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6598
7704
8056

-352
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
118839
238474
142688

+95786

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 907 699

 

Самарқанд фуқаролар иншоотлари қурилиш дистанциясимасъулияти чекланган жамияти таъсисчиларининг 2017 йил якуни бўйича навбатдаги умумий йиғилиши 

2018 йил 30 май куни соат 11.00 да Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, Рудакий кўчаси, 44-уйда жойлашган жамиятнинг мажлислар залида таъсисчиларнинг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади. Таъсисчиларни рўйхатдан ўтказиш соат 9.00 дан бошланади. Таьсисчиларнинг навбатдаги умумий йиғилиш кун тартиби қуйидагича:

1. “Самарқанд фуқаролар иншоотлари қурилиш дистанцияси” масъулияти чекланган жамиятига қарашли Самарқанд шаҳри, Депо кўчаси, 79-“а” уйда жойлашган “Локомотив” меҳмонхонаси ва Самарқанд шаҳри, Ал-Беруний кўчаси, 29-“а” уйда жойлашган умумий ётоқхона бугунги кунда замон талаблари даражасига жавоб бермаслиги туфайли қайта таьмирланиши лозим.Бунинг учун жамиятда етарлича эркин маблағ бўлмаганлиги сабабли, Самарқанд шаҳри, Ал-Хоразмий кўчаси, 7-уйда жойлашган автогараж биноси ҳозирги кунда жамиятга ҳеч қандай даромад келтирмаётганлиги, аксинча ортиқча солиқ ва коммунал тўловлари тўланишига сабаб бўлаётганлигини инобатга олган ҳолда автогараж биносини оммавий ёки риэлторлик савдо орқали сотишни тасдиқлаш.

2. “Самарқанд фуқаролар иншоотлари қурилиш дистанцияси” масъулияти чекланган жамиятининг 2017 йил якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.

3. “Самарқанд фуқаролар иншоотлари қурилиш дистанцияси” масъулияти чекланган жамияти директорини тайинлаш.

4.“Самарқанд фуқаролар иншоотлари қурилиш дистанцияси” масъулияти чекланган жамиятини ривожлантириш учун лозим бўлса, банк ва лизинг компанияларидан лизинг ва кредитлар олинишини тасдиқлаш.

Таъсисчиларнинг навбатдаги умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўришда “Самарқанд фуқаролар иншоотлари қурилиш дистанцияси” ­масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларига тақдим этиладиган ахборот ва материаллар билан танишиш учун жамият маъмурияти (Самарқанд шаҳри, Рудакий кўчаси, 44-уй.Тел.: (229-55-57, (+93 351-15-79)га мурожаат қилишлари мумкин.

Умумий йиғилиш қатнашчилари ўзлари билан шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда вакиллар нотариал тартибда ишончнома билан қатнашишлари шарт.

Маъмурият.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"