Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5733
10313
9625

+688
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
188731
269151
42119

+227032

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 8 314 671

Намангандонмаҳсулотлари АЖ

акциядорлари диққатига!

“Намангандонмаҳсулотлари” АЖ акциядорларининг 2018 йил молия-хўжалик якунлари бўйича 2019 йил 28 март куни соат 14.00 да бўлиб ўтадиган акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади. Жамият мажлислар залида жамият акциядорларининг 2018 йил молия-хўжалик якунларига бағиш­ланган ҳисобот умумий йиғилиши ўтказилади.

Акциядорлар реестри ёпилган сана: 01.03.2019 йил, 20.03.2019 йил.

Реестр ёпиш учун асос: Жамият Кузатув кенгашининг 01.03.2019 йилдаги 8-йиғилиш қарори.

Йиғилиш кун тартибига қуйидагилар киритилган:

1. Жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш тўғрисида.

2. Жамиятнинг 2018 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича бажарилган ишлар тўғрисида Кузатув кенгаши раисининг ҳисоботи.

3. Жамиятнинг 2018 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари ва бизнес режасининг бажарилиши тўғрисида жамият бошқарув раисининг ҳисоботи.

4. Жамиятнинг йиллик баланси ва молиявий натижалари тўғрисида жамият бош ҳисобчисини ҳисоботи.

5. Жамиятнинг 2018 йил молия-хўжалик фаолияти юзасидан ўтказилган аудит текшируви хулосасини тинглаш.

6. Жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича жамиятнинг ихтиёрида қолган соф фойда тақсимоти ва дивиденд миқдорини белгилаш.

7. Жамиятнинг 2019 йил бизнес режасини тасдиқлаш.

8. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг янги таркибини сайлаш.

9. Жамият ижроия органи раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасини узайтириш.

10. Жамият Кузатув кенгаши раиси ва аъзоларига тўланадиган иш ҳақи миқдорини белгилаш.

11. Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳри судининг 06.03.2006 йилдаги ҳукмига ҳамда суд ижрочилари Наманган шаҳри бўлимининг 04.04.2013 йилдаги ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарорига асосан Нажмиддинов Собит Абдусаматович томонидан келтирган зарар ҳисобига олинган 31 569 дона умумий қиймати 94 707 000 сўмлик акцияларни сотиш ёки бекор қилиш масаласи тўғрисида.

12. Жамиятнинг 2019 йил якуни бўйича миллий ва халқаро стандартлар асосида ўтказиладиган ташқи аудитга тўланадиган энг юқори ҳақ миқдорини белгилаш.

Акциядорлар умумий йиғилишга шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан вакиллар белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан қатнашишларини сўраймиз (жисмоний шахс акция­дорларнинг вакиллари нотариус орқали расмийлаштирилган ишончнома билан юридик шахслар акциядорлар вакили юридик шахс раҳбарининг имзоси ва юмалоқ муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим.

Жамият Кузатув кенгаши.

 

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"