Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4920
7845
7110

+735
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
130351
254685
114965

+139720

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 680 737

Изоҳлар билан фикр билдирилган

аудиторлик хулосаси

“Рорdonmahsulotlari” акциядорлик жамияти раҳбариятига йўлланган аудиторлик хулоса

Адресат: “Рорdonmahsulotlari” акциядорлик жамияти.

Манзил: Поп тумани, Хўжаобод қишлоғи, Темирйўл бекати кўчаси.

Ҳисоб рақами: 202100008000193358001 Поп Агробанк бўлими МФО 00238 СТИР 200087242, ИФУТ 10610.

Аудит ташкилоти: MCHJ “Samimiy audit” auditorlik tashkiloti.

Рўйхат рақами: № 366, 10 январь 2008 йил Ўз.Р. Адлия вазирлиги.

Лицензия: АФ № 00700, 4 январь 2010 йил Ўз.Р. Молия вазирлиги.

Ташкилот директори: Аҳмаджанов Мухтор Маҳмуджанович. Ауд.сер. № 00733 5.02.2001 й.

Манзили: Наманган шаҳри, Намуна кўчаси, 35-уй, Ширкат идораси, 2-қават. Ҳисоб рақами: 20208000004670677001 Асакабанк Наманган бўлими МФО 00231.

СТИР 206944438, ИФУТ 69202, тел.: (0-369) 227-55-80. E-mail: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript .

Мен, Молия вазирлигининг 2001 йил 5 февраль №00733 малака сертификатига эга аудитори Аҳмаджанов Мухтор Маҳмуджанович томонимдан, аудиторлик ташкилотига “Барча хўжалик юритувчи субъектларда аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича аудиторлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи” лицензия асосида хўжалик юритувчи субъект “Рорdonmahsulotlari” акциядорлик жамиятининг бухгалтерияси томонидан тақдим этилган; корхонанинг ташкилий ҳуқуқий асослари ҳужжатлари, бирламчи бухгалтерия ҳужжатлари ва улар асосида тайёрланган бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботлари, айланма ҳисоботлар, иш ҳақи ҳисобланиши ҳужжатлари ҳамда 2017 йил 31 декабрь ҳолатига бўлган молиявий ҳисоботи (1-шакл “Корхона баланси”, 2-шакл “молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот” ҳамда солиқ ҳисоб-китобларини, 2018 йил 15 январда №10 шартномага асосан мажбурий тарздаги аудиторлик текширувидан ўтказилди.

Хўжалик юритувчи субъект раҳбариятининг жавобгарлиги

Хўжалик юритувчи субьект раҳбарияти бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ молиявий ҳисоботнинг тайёрланиши ва ҳаққонийлиги ҳамда ички назорат тизими учун жавобгардир.

Аудиторлик ташкилотининг жавобгарлиги

Аудиторлик ташкилотининг жавобгарлиги ўтказилган аудиторлик теқширувига асосан ушбу молиявий ҳисобот юзасидан фикр билдиришдан иборат.

Биз “Рорdonmahsulotlari” акциядорлик жамиятининг илова қилинган молиявий ҳисоботини аудиторлик текширувидан ўтказдик.

Аудиторлик текшируви молиявий ҳисобот ва бошқа молиявий ахборотлар барча муҳимлилик жиҳатлари бўйича бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқлиги ва ҳаққонийлигини баҳолашдан иборат.

Биз аудиторлик текширувини аудиторлик фаолиятининг миллий стандартларига мувофиқ ўтказдик. Ушбу стандартлар молиявий ҳисобот жиддий бузиб кўрсатишларга эга эмаслигига етарли даражадаги ишончга эга бўлишни таъминловчи аудиторлик текширувини режалаштиришни ва ўтказишни тақазо этади.

Аудиторлик текшируви аудиторлик далилларини олишга йўналтирилган аудиторлик амалларини ўтказишни ўз ичига олади. Аудиторлик амалларини танлаш бизнинг мулоҳазамизнинг предмети ҳисобланади.

Аудиторлик текшируви давомида олинган аудиторлик далиллари молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги тўғрисида фикр билдириш учун етарлича асос бўлади.

Бизнинг фикримизча, махсус қисмда қайд этилган изоҳлар билан фикр билдириш учун асос бўладиган вазиятлар натижасида, бизда аудиторлик ташкилоти фикрини ифодалаш учун асосларни таъминловчи етарлича аудиторлик далиллари мавжуд.

Изоҳлар билан фикр билдириш учун асос

Бизнинг фикримизча, хўжалик юритувчи субъект “Рорdonmahsulotlari” акциядорлик жамиятининг 2017 йил 31 декабрь ҳолатидаги молиявий ҳисоботи тузилишида камчиликлар мавжуд, яъни барча ҳисоб рақамларидаги пул маблағлари қолдиғи 2017 йил 31 декабрь ҳолатига баланс кўрсаткичи (320 сатр) 225 277 минг сўм бўлгани ҳолда банк кўчирмалари аналитик ҳисобларда 92655,6 минг сўм бўлиб, 132621,4 минг сўм фарқ қилган. Бундан ташқари 2017 йил 1 январь ҳолатига иш ҳақи бўйича ишчи-ходимларга тўланиши керак бўлган иш ҳақи кредиторлик қарзи иш ҳақи китобида 828271 минг сўм бўлиб, баланс кўрсаткичи (720 сатр) 179473 минг |сўм акс этган орадаги фарқ 648798 минг сўмни ташкил этган. Йил охирга келиб иш ҳақи кредиторлик қарзи иш ҳақи китобида 193953 минг сўм бўлиб, баланс кўрсаткичи (720 сатр) 111561 минг сўм акс этган орадаги фарқ 82392 минг сўмни ташкил этган.

Изоҳлар билан фикр билдириш

Бизнинг фикримизча, изоҳлар билан фикр билдириш учун асос бўладиган баён этилган вазиятларнинг молиявий ҳисоботга таъсиридан ташқари, “Рорdonmahsulotlari” акциядорлик жамиятининг 2017 йил 31 декабрь ҳолатидаги молиявий ҳисоботи бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ барча муҳимлилик жиҳатлари бўйича унинг молиявий-хўжалик фаолияти натижаларини ва молиявий ҳолатини ҳаққоний акс эттиради.

 

 

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"