Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
0
0
0

+0

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 12 417 165

Ўзпаравтотранс” акциядорлик жамияти

акциядорлари диққатига!

2020 йил 30 сентябрь куни соат 11.00 да “Ўзпаравтотранс” АЖ акциядорларининг Бухоро вилояти, Қоровулбозор шаҳри, Карши шоссеси манзили бўйича жойлашган жамият маъмурий биносида 2019 йил якунлари бўйича йиллик умумий йиғилиши ўтказилади.

Йиллик умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 10.09.2020 йил ҳолатида ва акциядорларни йиллик умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри 24.09.2020 йил ҳолатида шакллантирилади.

Йиғилиш кун тартиби:

1.  Акциядорлар йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

2.  Саноқ комиссияси сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

3. “Ўзпаравтотранс” АЖ кузатув кенгашининг 2019 йилда ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ҳисоботини тасдиқлаш.

4. “Ўзпаравтотранс” АЖнинг ижроия органини 2019 йил якунлари буйича бизнес-режа кўрсаткичлари бажарилиши юзасидан ҳисоботини тасдиқлаш.

5. “Ўзпаравтотранс” АЖнинг 2019 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича: ташқи аудиторни Бухгалтерия ҳисобини миллий стандарти, молия ҳисоб халқаро стандарти ва халқаро аудит стандартларига мувофиқ ўтказилган текшириш бўйича хулосаси ҳамда СМК, СЙК ва уларнинг бажарилиши фоизларининг ҳисобланган миқдорини текшириш бўйича ҳисоботи, жамият тафтиш комиссиясининг хулосаси ва жамиятнинг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.

6. “Ўзпаравтотранс” АЖнинг 2019 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш ва дивиденд тўлаш масаласини кўриб чиқиш.

7. “Ўзпаравтотранс” АЖнинг 2019 йил якунлари бўйича корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш бўйича мустақил ташкилотини хулосаси кўриб чиқиш.

8.  “Ўзпаравтотранс” АЖ кузатув кенгаши аъзоларини қайта сайлаш.

9.   “Ўзпаравтотранс” АЖ тафтиш комиссияси аъзоларини қайта сайлаш.

10. “Ўзпаравтотранс” АЖ бошқарув раисининг молия бўйича ўринбосарини лавозимига танлов асосида сайлаш.

11. “Ўзпаравтотранс” АЖнинг ижроия органи аъзолари 2020 йилда тўланадиган рағбатлантириш ва компенсацияни энг кўп миқдорини тасдиқлаш.

12. “Ўзпаравтотранс” АЖнинг 2020 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари якуни бўйича БХМС, MXXC ва XAC мувофиқ текшириш ҳамда CMK, СЙК ва уларнинг бажарилиши фоизларининг ҳисобланган миқдорини текшириш ўтказиш бўйича ташқи аудиторини сайлаш.

13.  “Ўзпаравтотранс” АЖнинг уставини янги таҳрирда тасдиқлаш.

Рўйхатга олиш соат 10.00 да бошланади. Акциядорларда паспорт ёки бошқа шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлиши шарт. Акциядорларнинг вакилларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома ва паспорт бўлиши шарт. 

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"