Ҳурматли “Семурғ” ИФ акциядорлари!

“Семурғ” инвестиция фонди акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши 2019 йил 22 июнь куни соат 10.00да Қарши шаҳри, Мустақиллик шоҳкўчаси, 2-уйда бўлиб ўтади.

Акциядорларни рўйхатга олиш вақти соат 9.00 дан 10.00 гача.

Йиғилиш кун тартибидаги масалалар:

1. 2018 йил молиявий фаолияти якуни бўйича “Семурғ” ИФ ишончли бошқарувчисининг ҳисоботи.

2. 2018 йил якуни бўйича кузатув кенгаши ҳисоботи.

3. 2018 йил якуни бўйича тафтиш комиссияси ҳисоботи.

4. 2018 йил якуни бўйича бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисобварағини тасдиқлаш.

5. 2018 йил молиявий фаолияти якунига кўра соф фойдани тасдиқлаш.

6. 2018 йил якуни бўйича аудитор хулосасини, 2019 йил учун жамият аудиторини ва унга тўланадиган ҳақ миқдорини тасдиқлаш.

7. Жамият 2019 йилги бизнес-режасини тасдиқлаш.

8. “Семурғ” ИФ кузатув кенгашини сайлаш.

9. “Семурғ” ИФ тафтиш комиссиясини сайлаш.

10. ИФ Низоми ва Низом жамғармасини ўзгартириш.

11. ИФ Низомига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлаш.

12. ИФ Низом жамғармаси ўзгариши муносабати билан эмиссия рисоласига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

13. Умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар бериш учун акциядорлар реестри 2019 йил 1 июнь ҳолатига тузилади.

14. Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри 2019 йил 18 июнь ҳолатига тузилади.

15. Йиғилишга акциядорлар шахсини тасдиқловчи ҳужжат, акциядорларнинг вакиллари эса қўшимча белгиланган тартибда ишончнома билан келишлари шарт.

Кузатув кенгаши.