“Ўзпаравтотранс” АЖ

акциядорлари диққатига!

Сизларни 2018 йил 9 март соат 11.00 да, Қоровулбозор шаҳри, Қарши шоссеси, “Ўзпаравтотранс” АЖ маъмурий биносида “Ўзпаравтотранс” АЖ акция­дорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабардор қиламиз

Навбатдан ташқари умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 13.02.2018 йил ҳолатида ва акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри (3 иш куни олдин) 02.03.2018 йил ҳолатида шакллантирилади.

Жамиятнинг номи, жойлашган ери (поч­та манзили), алоқа рақамлари, электрон поч­та ва расмий веб-сайти манзили: “Ўзпаравтотранс” АЖ, Қоровулбозор шаҳри, Қарши шоссеси, телефон, факс: (0-365) 364-13-90, 2-08, e-mail: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript , Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript , веб-сайт: www.uzpat.uz.

Кун тартиби:

5. Акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

6. Саноқ комиссияси шахсий таркибини тасдиқлаш.

7. “Ўзпаравтотранс” АЖнинг бошқарув раисини сайлаш (тайинлаш).

8. “Ўзпаравтотранс” АЖ Кузатув кенгаши таркибига ўзгартириш киритиш ва янги номзодларни сайлаш тўғрисида.

Акциядорларга тақдим этиладиган ахборот (материаллар) рўйхати қуйидагича:

– жамиятнинг Кузатув кенгаши таркибига сайланадиган номзодлар тўғрисидаги маълумотлар;

– жамиятнинг бошқарув раиси лавозимига сайланадиган номзодлар тўғрисидаги маълумотлар.

Рўйхатга олиш соат 10.00 да бошланади. Акциядорларда паспорт ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат, акциядорларнинг вакилларида эса белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома ва паспорт бўлиши шарт.

“Ўзпаравтотранс” АЖ маъмурияти.