Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2630
7012
6845

+167
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
158076
238474
103451

+135023

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 946 936
 

Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонасиакциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

“Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти акциядорларининг 2017 йил якуни бўйича йиллик умумий йиғилиши 2018 йил 29 июнь куни соат 14.00 да Нукус шаҳри, Дизел кўчаси, 1-уйда жамиятнинг мажлислар залида ўтказилишини маълум қилади. Акциядорларни рўйхатга олиш вақти мажлис ўтадиган куни 13.00 да бошланади.

Кун тартиби:

1. Акциядорлар умумий йиғилишининг раиси ва котибини сайлаш.

2. Акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

3. Жамият ижроия органи – бош директорининг “Жамиятни ривож­лантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ва 2017 йил якуни бўйича бизнес режа кўрсаткичларининг бажарилиши тўғрисида”ги ҳисоботини эшитиш.

4. Жамиятнинг 2017 йилнинг якунлари бўйича йиллик ҳисоботи, бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлари ҳисобварағини тасдиқлаш.

5. Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилишига тақдим этиладиган молиявий ҳисоботдаги, бухгалтерия балансидаги, фойда ва зарарлар ҳисобварағидаги маълумотларнинг ишончлилиги тўғрисида ташқи аудиторлик ташкилоти томонидан берилган ҳисоботи ва хулосасини эшитиш.

6. Жамият тафтиш комиссиясининг жамиятнинг 2017 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунлари бўйича хулосасини кўриб чиқиш.

7. Жамиятнинг 2017 йил молия-хўжалик фаолиятида кўрилган зарарни қоплаш бўйича ҳисоб-китоб маълумотларини кўриб чиқиш.

8. Жамият устав фондини қўшимча акциялар чиқариш йўли билан, яъни олдинги йиллари жамият ишлаб чиқаришини ривожлантиришга йўналтирилган маблағ ҳисобидан кўпайтириш.

9. Жамият Кузатув кенгашининг 2017 йил жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ва жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ҳисоботини эшитиш.

10. Жамиятнинг ижроия органи – бош директорини чет эл менежерлари ҳам иштирок этиши мумкин бўлган конкурс асосида сайлаш.

11.Жамиятда корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.

12. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

13. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана:

– акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабар бериш учун шакллантириладиган реестрини тузиш санаси – 12 июнь 2018 йил;

– акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг шакллантирилган реестрини тузиш санаси – 25 июнь 2018 йил.

Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш бўйича тайёрланган ҳужжатлар билан танишиш учун қуйидаги манзилга мурожат қилишингиз мумкин: Нукус шаҳри, Дизел кўчаси, 1-уй, “Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятининг акциядорлар билан корпоратив алоқа бўлими ёки (0-361) 222-93-11 телефон рақами.

Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акция­дорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни талабларига мувофиқ акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларга электрон почта орқали юборилиши ҳам белгиланган. Шу муносабат билан ўзингизнинг электрон почта манзилингизни жамиятнинг электрон почта манзилига: ( Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript ) ёки ( Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript ) тақдим этишингиз сўралади.

Жамият Кузатув кенгаши.

 

 

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"