Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
0
0
0

+0

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 12 417 165

“Бухоронефтгазавтонақл” акциядорлик жамияти акциядорлари

диққатига!

“Бухоронефтгазавтонақл” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги 2018-2019 йиллар якуни бўйича ҳисобот умумий йиғилиши 2020 йил 30 октябрь куни соат 14.00 да Когон шаҳри, Амиробод қўрғони, 4-уйда жойлашган жамиятнинг мажлислар залида ўтказилади. Жамият акциядорларини рўйхатга олиш соат 13.00 да бошланади.

Йиғилишга қатнашадиган акциядорларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Қимматли қоғозлар Марказий Депозитарийси давлат унитар корхонаси томонидан шакллантириладиган акциядорлар реестрига асосан тузилади.

Йиғилиш кун тартиби:

1. Жамият акциядорларининг 2018-2019 йиллар якуни бўйича йиллик умумий ҳисобот йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

2. Жамиятнинг 2018-2019 йиллар якуни бўйича фаолияти ҳамда молия-хўжалик фаолияти юзасидан бошқарув органи раисининг ҳисоботини тасдиқлаш.

3. Жамиятнинг 2018-2019 йиллар якуни бўйича жамият ташқи аудиторининг ҳисоботи ва хулосасини тасдиқлаш.

4. Жамиятнинг 2018-2019 йиллар якуни бўйича жамият тафтиш комиссиясининг ҳисоботини эшитиш.

5. Жамиятнинг 2018-2019 йиллар якуни бўйича йиллик ҳисоботини, шу жумладан баланс, молиявий натижалари ҳамда фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботларини тасдиқлаш.

6. Жамиятнинг 2018-2019 йиллар якуни бўйича олинган соф фойдасини тасдиқлаш ва тақсимлаш.

7. Жамиятнинг жойлаштирилган акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартибини тасдиқлаш.

8. Жамият кузатув кенгашининг 2018-2019 йиллар якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.

9. Жамиятнинг 2020 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш.

10. Жамият янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш.

11. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар сайлаш.

12. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар сайлаш.

13. Жамият бошқарув органи аъзоларини сайлаш.

14. Жамият бошқарув раиси билан тузилган ишга ёллаш меҳнат шартномасини узайтириш.

15. Жамиятнинг 2020 йил учун аудиторлик ташкилотини тасдиқлаш ва унинг хизматлари учун тўланадиган ҳақининг энг кўп миқдорини белгилаш.

16. Жамиятга қарашли ишлаб чиқаришда фойдаланилмасдан келинаётган, самарасиз, таъмирталаб ҳолатга келган бино-иншоотлар, асосий воситалар ва техникаларни сотиш.

17. Жамият фаолиятини бир маромда олиб бориш ва айланма маблағлар учун хизмат кўрсатувчи банкдан қисқа ва узоқ муддатли кредит олиш.

Акциядорлар реестрини ёпиш тўғрисида қарор қабул қилган орган: жамият кузатув кенгаши аъзоларининг 2020 йил 7 октябрдаги навбатдаги мажлис қарори.

Акциядорлардан навбатдаги ҳисобот умумий йиғилишига фуқаролик паспорти, вакиллар эса нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан қатнашиш шартлигини ва йиғилиш кун тартибидаги масала юзасидан тайёрланган ҳисоботлар, маълумот ва материаллар билан танишиш учун жамият бошқарув органига мурожаат этишлари мумкинлигини билдирамиз.

Мурожаат учун телефон: (0-365) 522-63-62.

Жамият кузатув кенгаши.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"