Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5747
10313
9625

+688
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
188745
269151
42105

+227046

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 8 314 685

“Қоракўлдонмаҳсулотлари” АЖ

акциядорлари диққатига!

“Қоракўлдонмаҳсулотлари” АЖ 2019 йил 29 март куни соат 11.00 да акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилади.

1. Жамиятнинг номи ва манзили: “Қоракўлдонмаҳсулотлари” АЖ, Қоракўл шаҳри, Тинчлик кўчаси, 47-уй. Телефон: (0-365) 56-57-039, факс: (0-365) 56-57-039. Жамиятнинг электрон почта манзили: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript . Веб-сайт: KORAKULDON.UZ.

2. Умумий йиғилиш ўтказиладиган сана, вақти ва жойи: 2019 йил 29 март соат 11.00 да, Қоракўл шаҳри, Тинчлик кўчаси, 47-уй, “Қоракўлдонмаҳсулотлари” АЖ маъмурий биносида.

3. Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана: умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2019 йил 29 март ҳолатида ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри (3 иш куни олдин) 2019 йил 25 март ҳолатида шакллантирилади.

Кун тартиби:

1. Саноқ комиссияси аъзоларининг сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. Акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

3. Жамият Кузатув кенгашининг 2018 йилда бажарилган ишлар юзасидан ҳисоботини тасдиқлаш.

4. 2018 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича жамият бошқарув раисининг ҳисоботини тасдиқлаш.

5. Жамият тафтиш комиссиясининг 2018 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни бўйича хулосасини тасдиқлаш.

6. Жамият ташқи аудиторининг 2018 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни бўйича хулосасини тасдиқлаш.

7. Жамиятнинг 2018 йил молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича бухгалтерия балансини, фойда ва зарар ҳисобварағини (молиявий натижаларни) тасдиқлаш.

8. Жамиятнинг 2019 йил бизнес режасини тасдиқлаш.

9. Жамиятнинг 2018 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни бўйича соф фойдасини тақсимлаш.

10. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

11. Жамият Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

12. Жамият бошқарув раиси билан шартномани узайтириш.

13. 2019 йил учун жамият аудиторини ҳамда унга тўланадиган хизмат ҳақи миқдорини тасдиқлаш.

14. Жамият “Корпоратив маслаҳатчи тўғрисида”ги низомни тасдиқлаш тўғрисида.

15. Жамият тузилмасига ўзгартириш киритиш ва тасдиқлаш тўғрисида.

16. 2019 йил хўжалик фаолияти даврида “Ўздонмаҳсулот” АК тизимига кирувчи аффилланган шахслар билан тузилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш тўғрисида.

17. Жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш.

18. Жамиятнинг Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоларини моддий рағбатлантириш тўғрисида низомини тасдиқлаш.

Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда қуйидаги ҳужжатлар билан танишиб чиқиш мумкин:

1. 2018 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни бўйича ташқи аудиторининг хулосаси.

2. Жамиятнинг 2018 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни бўйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижалари.

3. Жамият тафтиш комиссиясининг 2018 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни бўйича хулосаси.

4. Бошқа ҳужжатлар.

Рўйхатга олиш соат 10.30 да бошланади. Акциядорлар ўзи билан бирга паспорт ва паспортининг нусхаси ёки бошқа шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари шарт. Акциядорларнинг вакилларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома ва паспорт бўлиши шарт.

“Қоракўлдонмаҳсулотлари” АЖ

Кузатув кенгаши.

 

 

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"