“Бухородонмаҳсулотлари” АЖ акциядорлари диққатига!
Ҳурматли акциядор!
“Бухородонмаҳсулотлари” АЖ Сизни 2018 йил 6 декабрь куни соат 10.00 да акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабардор қилади.
1. Жамиятнинг номи, жойлашган жойи (почта манзили), алоқа рақамлари, электрон почта ва расмий веб-сайти манзили: “Бухородонмаҳсулотлари” АЖ, Бухоро шаҳри, Х.Т.Бухорий кўчаси, 19-уй, телефон: (0-365) 225-72-80, факс: (0-365) 225-68-01, жамиятнинг электрон почта манзили: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript , веб-сайт: Buxorodon.uz
2. Умумий йиғилиш ўтказиладиган сана, вақти ва жойи: 2018 йил 6 декабрь, соат 10.00 да, Бухоро шаҳри, Х.Т.Бухорий кўчаси, 19-уй, “Бухородонмаҳсулотлари” АЖ маъмурий биносида.
3. Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана: умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2018 йил 13 ноябрь ҳолатида ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри (3 иш куни олдин) 2018 йил 30 ноябрь ҳолатида шакллантирилади.
Йиғилиш кун тартиби:
1. Саноқ комиссияси аъзоларининг сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
2. Акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
3. Жамият Кузатув кенгаши аъзолари таркибига узгартириш киритиш.
Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда Сиз қуйидаги ҳужжатлар билан танишиб чиқишингиз мумкин:
1. “Ўздонмаҳсулот” АКнинг Кузатув кенгаши аъзоларини ўзгартириш бўйича тавсияси.
2. Бошқа ҳужжатлар.
Рўйхатга олиш соат 9.30 да бошланади. Акциядорлар ўзи билан бирга паспорти ва паспортининг нусхаси ёки бошқа шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлиши шарт. Акциядорларнинг вакилларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома ва паспорт бўлиши шарт.
“Бухородонмаҳсулотлари” АЖ
Кузатув кенгаши.