Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2612
5372
5739

-367
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
67738
205121
151672

+53449

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 529 462

“Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ акциядорлари диққатига!

“Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ акциядорларининг 2017 йил якуни бўйича йиллик навбатдаги умумий йиғилиши 2018 йил 28 июнь куни соат 10.00 да Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри, Баҳовуддин Нақшбандий кўчаси, 160/1-манзилда жойлашган “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖнинг маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади.

Умумий йиғилиш кун тартиби:

1. “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ акциядорларининг умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

2. “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ акциядорларининг умумий йиғилиши саноқ комиссияси шахсий таркибини тасдиқлаш.

3. “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ Кузатув кенгашининг 2017 йилда амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.

4. “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ бошқаруви раисининг 2017 йил якуни бўйича жамиятнинг бизнес режа кўрсаткичларини бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.

5. 2017 йил якуни бўйича “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖнинг йиллик ҳисоботларини бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.

6. 2017 йил якуни бўйича “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖнинг тафтишчиси ҳисоботини тасдиқлаш.

7. 2017 йил якуни бўйича “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖнинг молиявий-хўжалик фаолияти бўйича ташқи аудиторнинг хулосасини тасдиқлаш.

8. “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖнинг 2017 йил якуни бўйича фойда ва зарарлар ҳисобини, олган соф фойданинг тақсимлаш ва акциядорларга дивиденд тўлаш тартибларини тасдиқлаш.

9. “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ Кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш.

10. “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖнинг ижроия органи аъзоларини сайлаш ва улар билан бир йилга меҳнат шартномасини тузиш тартибини тасдиқлаш.

11. “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖнинг тафтишчиси номзодини сайлаш.

12. “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖнинг 2018 йил якуни бўйича молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш учун ташқи аудиторлик ташкилотини сайлаш ва аудиторлик ташкилотининг хизмат ҳақи миқдорини тасдиқлаш.

13. “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖнинг 2017 йилги бошқарув аппарати харажатларининг ҳақиқий ижроси ва 2018 йилга мўлжалланган харажатлар сметасини тасдиқлаш.

14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нефть-газ соҳасининг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 30 июндаги ПҚ-3107-қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда жамиятнинг янги номланишини тасдиқлаш.

15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нефть-газ соҳасининг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 30 июндаги ПҚ-3107-қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда жамиятнинг янги ташкилий тузилмасини (организационная структура) тасдиқлаш.

16. “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖнинг янги таҳрирдаги Уставини (Низом) тасдиқлаш.

17. Жамият ижроия органи томонидан ишлаб чиқилган жамиятнинг 2018 йилга мўлжалланган бизнес режаси параметрларини тасдиқлаш.

18. “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ фаолиятининг мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, аниқ даврни белгилаб, узоқ ва ўрта муддатли ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш.

19. “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ акциядорларининг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда, жамият жорий хўжалик фаолияти давомида ўзининг аффилланган шахслари билан тузадиган ёки тузиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш тўғрисидаги қарор қабул қилишни тасдиқлаш.

20. Жамият акцияси эгаси ва эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивиденд суммаларини қонунга белгиланган тартибда акциядорлар умумий йиғилиши қарорига кўра жамият ихтиёрига (фойдасига ҳисоблаш) қолдиришни тасдиқлаш.

Жамият акциядорларининг 2017 йил якуни бўйича йиллик навбатдаги умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисида акциядорларни хабардор қилиш учун акциядорларнинг реестри 2018 йил 7 июнь куни ва умумий йиғилишда қатнашган акциядорларни рўйхатга олиш учун 2018 йил 25 июнь куни ёпилади.

Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишига тайёргарлик кўрилаётган вақтда жамият акцияларининг бир қисмига эга бўлган акциядорларнинг талабига асосан, қуйидаги маълумотларни танишиш учун берилиши таъминланади.

Жамият тафтиш комиссиясининг жамиятнинг 2017 йил йиллик молиявий-хўжалик фаолияти юзасидан текшириб тузган ҳисоботи, 2017 йил якуни бўйича ўтказилган ташқи аудиторлик ташкилоти хулосаси ҳамда бошқа қонун билан тақиқланмаган ҳужжатлар.

Умумий йиғилиш қатнашчилари акциядорлар ўз шахсларини тасдиқловчи ҳужжат, яъни паспорт, акциядорларнинг вакили сифатида қатнашадиган иштирокчилар эса акциядор томонидан қонунда белгиланган тартибда расмийлаштирилиб берилган ишончнома ва шахсини тасдиқловчи паспорт билан рўйхатга олинади.

Умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2018 йил 28 июнь куни соат 8.30 дан соат 9.50 га қадар Бухоро шаҳри, Баҳовуддин Нақшбандий кўчаси, 160/1-манзилда жойлашган жамият маъмурий биноси қабулхонасида амалга оширилади.

Жамият Кузатув кенгаши.

 

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"