Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Главная Статьи

buyuk_yurt_1_160Яна саноқли кунлардан сўнг энг улуғ, энг азиз байрамимиз Истиқлолнинг 24 йиллигини нишонлаймиз. Албатта, 24 йил тарих учун жуда қисқа давр – киприк қоққунчалик фурсат. Бироқ мана шу йиллар ичида мустақил Ватанимиз дунёга бўй-бастини кўрсата олди. Юртимиздаги тараққиёт одимлари, юксалиш ва ўзгаришлар бугунги кунда хорижлик ҳамкорларимизнинг ҳам ҳайратига сабаб бўлаётгани бежиз эмас.

 

tadbirkor_ayol_1_160Фарғона вилоятининг Тошлоқ тумани азалдан ишбилармон ва тадбиркор деҳқонлари, маҳоратли спортчилари, ташаббускор муаллим ва шифокорлари билан машҳур. Мустақиллик шарофати билан улар сафи тобора кенгайиб, туманнинг ҳар жабҳада жадал юксалишига мустаҳкам пойдевор яратмоқда. "Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганидек, бугунги кунда хотин-қизлар ўзининг билим ва тажрибаси, профессионал малакаси ва маҳорати ҳисобидан кўпгина жабҳаларда етакчи мавқеларни эгаллаб келмоқда", – дейди туман Хотин-қизлар қўмитасининг раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси Х.Кавлонова.

 

baliqtor_160Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, аҳолининг табиий ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўла-тўкис қондириш борасида диққатга сазовор ишлар амалга оширилаяпти. Шунинг баробарида балиқчиликни ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилаяпти. Бухоро вилоятида ҳам ушбу соҳага дахлдор дастур ижросини таъминлаш асноси тармоқ йил сайин кенгайтириб борилмоқда. Чунончи, жорий йилнинг ўтган даврида ҳудуддаги балиқчилик хўжаликлари томонидан айни йўналиш бўйича 64 та лойиҳа амалиётга татбиқ қилинди. Янада аниқроғи, 118 миллион сўмлик маблағ эвазига 142 гектар майдонда бир қанча балиқчилик ҳавзалари барпо этилиб, 143 та янги иш ўрни яратилди.

 

sotka_160Ҳеч кимга сир эмас, ҳозир дунёнинг кўплаб мамлакатларида машҳур брендларни ниқоб қилиб олиб, ғайриқонуний равишда мобиль телефонлари ишлаб чиқариш ярамас одатга айланган. Оқибатда бу алоқа воситаларидан қай бири ҳақиқий, қай бири қалбаки эканлигини фарқлай олмаган харидорлар чув тушишади. Ана шу боис республикамиз божхоначилари сифати талабларга жавоб бермайдиган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган уяли телефонларнинг ноқонуний олиб ўтилишига қарши чора-тадбирларни изчил давом эттирмоқдалар.

 
Еще статьи...

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"