Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Главная Статьи

navoiy_160Навоий вилояти йирик индустриал салоҳиятга эга. Саноати ривожланган, ерости ва ерусти бойликлари кўп. Мавжуд корхоналарда олтин, цемент, фосфорит, турли кимёвий ўғитлар, сунъий тола, қоракўл тери каби хомашё ва маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Вилоятдаги 17 та йирик саноат корхонаси нафақат катта қувватга эга, балки деярли барча индустриал соҳалар — оғир ва енгил саноат, машинасозлик, озиқ-овқат саноати, юқори технологик илмий кашфиётлар йўлидаги ишлаб чиқаришдек ноёб саноат тармоқларини ҳам қамраб олган.

 

gaz-ayol_160Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан мунтазам равишда фуқароларнинг истеъмол маданиятини оширишга қаратилган тадбирлар ташкил этилмоқда. Шу мақсадда ташкилот, корхона, тиббий муассасалар ҳамда ўқув юртларида соҳага оид қонунчиликни тарғиб қилиш бўйича ўқув семинари ва давра суҳбатлари ўтказилаяпти. Бу эса аҳолининг жамиятимизга бўлган ишончи ортишига сабаб бўлмоқда. Ички истеъмол бозорларимизда инсон ҳаёти учун хавфли бўлган ноозиқ ва озиқ-овқат маҳсуотлари сотилишининг олдини олишда жамоатчиликни кенг жалб қилаётганимиз ҳам яхши натижа бераяпти.

 

kir_masina_160Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига 1 июнь куни шаҳарнинг Тўрткўл гузарида яшовчи А.Тлеўбергеновдан ёзма мурожаат келиб тушди. Мурожаатда баён қилинишича, у шаҳарнинг А.Досназаров кўчасида жойлашган “Troya” маиший-техника дўконидан “Samsung” маркали кир ювиш машинасини банк кредити ҳисобига сотиб олган. Аммо жиҳоз яроқлилик муддати тугамасдан носоз ҳолатга келиб қолган. Кир ювиш машинасини дўконга олиб борган истеъмолчининг талаби қондирилмаган. Яъни сотувчи товарни қайтариб олишни истамаган. Натижада икки ўртада келишмовчилик келиб чиққан.

 

un_160Яқинда Навбаҳор туманининг Охунбобоев номидаги ҚФЙга қарашли “Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Саломат Ўразова Кармана туманидаги якка тартибдаги тадбиркор Манзура Рўзиеванинг дўконидан харид қилган ун маҳсулоти истеъмолга яроқсиз чиққани ҳақида жамиятимизга арз қилди. Дўкон сотувчисидан унни сифатлисига алмаштириб беришни ёки пулини қайтаришни сўраган, лекин унинг талаби эътиборсиз қолган. Ушбу мурожаат ўрганилди ва истеъмолчига харид пули қайтарилди. Дўкондаги истеъмолга яроқсиз ун маҳсулоти сотилишига чек қўйилди.

 
Еще статьи...

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"