Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Главная Статьи

birja_160_55745Писать о срочном рынке – занятие неблагодарное. И вовсе не потому, что это трудно. Дело в том, что о срочном рынке написано столько, что и не сосчитать. Пишут экономисты, журналисты, учёные, биржевые игроки, пишут просто желающие высказаться. Одним словом, пишут все, кому не лень.

 

odam_savdosi_160Сўнгги йилларда одам савдоси дунё бўйича глобал хавфни юзага келтирмоқда. Маълумотларга кўра, бугунги кунда ундан жабр кўрганлар сони бир неча миллион кишини ташкил этади. Ушбу муаммонинг кучайиб бораётгани қатор мамлакатларда мазкур жиноятга қарши курашиш кўламини кенгайтиряпти. Аслида мазкур жиноятни содир этувчилар ҳам, ундан жабр чекувчилар ҳам енгил йўл билан даромад топиш илинжида бўлганлардир. Бу ҳол эса бу икки тоифага мансуб одамларни ҳалокат ёқасига элтмоқда.

Мутахассислар фикрича, ҳар йили дунё бўйича 20 миллиондан ортиқ инсон одам савдоси жиноятидан жабр кўради. Айни пайтда 160 дан ортиқ давлат одам савдосига қарши курашишга оид халқаро ҳамкорликка қўшилган. Сўнгги ўн йилда Халқаро меҳнат ташкилоти тузилмаларига ёрдам сўраб мурожаат қилган юз мингга яқин одам қулликдан озод этилиб, ўз уйларга қайтарилган.

 
Газета "Биржа"

kuz_qish_160_5541Жорий йилнинг 26 октябрь куни Президентимиз жойларда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида пойтахтимизнинг Юнусобод туманига ташрифи асносида муҳим ижтимоий масалалар хусусида тўхталиб, уй-жой фондини ривожлантириш, коммунал хизматларни яхшилаш, объектларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш борасида муҳим вазифаларни белгилаб берган эди. Шу билан бирга, ҳудудларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини, айниқса, кўп қаватли уй-жойларга коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар фаолиятини кескин танқид қилганди.

Шу муносабат билан ҳамда депутатларнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа аҳволини ўрганиш юзасидан бажарган ишлари ҳамда жойларда аҳоли томонидан кўтарилган масалалардан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги “ҳукумат соати” мазкур долзарб мавзуга бағишланди.

 

Мамлакатимизда паррандачилик энг ривожланаётган ва кенг салоҳиятга эга тармоқлардан бири ҳисобланади. Бугунги кунда 75 млн. бошдан ортиқ парранда парвариш қилиниб, уларнинг 30 млн. боши саноат усулида боқилади. Тизимдаги 1 300 дан ортиқ юридик мақомга эга корхонанинг 1200 таси тухум ва 101 таси гўшт (бройлер) йўналишига ихтисослашган. Ҳар йили ўртача 7 млрд. дона тухум ва 170 минг тонна парҳез гўшт етиштирилади. Айни пайтда “Паррандасаноат” уюшмасига 250 та йирик корхона бирлашган.

Жаҳонда парҳез маҳсулотларнинг биологик ва экологик хавфсизлигини таъминлаш, жониворларни боқиш ва уларга берилаётган озуқа базасининг таркиби, сифати, турли хил антибиотик, ксенобиотик ва пестицидлар каби қўшимчаларнинг ишлатилишини назорат қилиш долзарб масалалардан бири ҳисобланади.

Юртимизда паррандалардаги касаллик­ларни аниқлаш, уларни даволаш ва профилактикаси учун дори воситаларини ишлаб чиқариш, озуқа базаси таркибини назорат қилиш ва сифатини текширувчи биронта марказлаштирилган замонавий илмий-ишлаб чиқариш маркази мавжуд эмас. Бундай ишлар асосан тизимдаги йирик корхоналар буюртмасига асосан хорижий компаниялар томонидан амалга оширилади.

Парҳез маҳсулотларнинг биологик ва экологик хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жониворлар озуқа базаси таркибини назорат қилиб боришни ташкил этиш каби муҳим вазифаларни амалиётда етарли даражада ривожлантирилмаганлиги мамлакатимизда замонавий кўптармоқли илмий-ишлаб чиқариш марказини ташкил этишни тақозо қилмоқда.

Шу боис, бу ишга қўл уриш режалаштирилди. Лойиҳанинг мақсади республикамизда парвариш қилинаётган барча турдаги паррандаларда диагностик ва илмий изланишлар ўтказиш, касалликларни аниқлаш ва уларга қарши профилактик дори воситалари тайёрлашни ташкил этиш, озуқа базаси таркибини назорат қилиш ва сифатини текшириш, аҳолига биологик ва экологик хавфсиз маҳсулотлар етказиб беришни таъминлашдан иборат.

Янги марказда 5 та энг муҳим биолаборатория ускунаси ва жиҳозлари жойлаштирилади.

Бу ускуналар касалланган паррандалардаги юқумли микроб ва вирусларни ажратиб, уларнинг биологик хусусиятларини ўрганиш имконини беради. Озуқалар сифатини аниқлаш асбоб-ускуналари озуқадаги микро ва макро элементлар, витаминлар ҳамда озиқлантирувчи компонентларнинг миқдори, сифати ва тўйимлилик даражасини аниқлайди.

Шунингдек, марказда юртимиздаги эпизоотик барқарорликни таъминлаш бўйи­ча паррандалар бош сонини диагностик назорат қилиш тизими яратилади, парҳез маҳсулотлар сифати ва хавфсизлигини таъминлаш тизими жорий этилади, халқаро стандартлар талабларига мос маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши таъминланади ҳамда “HACCP”, “Halal” ва “ISO” сертификатлари олиниши осонлашади.

Бундан ташқари, парҳез маҳсулотларни экспорт қилиш географияси ҳам кенгаяди. Лойиҳа “Паррандасаноат” уюшмаси маб­лағлари ҳамда хорижий ва маҳаллий грант маблағлари ҳисобига амалга оширилиши кўзда тутилган. Маълумки, республикамизда ҳар йили ўртача 8-10 фоиз (5-6 миллион бош) паррандалар турли хил касалликлар, табиий ва биологик омиллар таъсирида нобуд бўлади. Натижада соҳа корхоналари томонидан ўрта ҳисобда 125 млрд. сўм миқдорида зарар кўради. Лойиҳа амалиётга татбиқ этилиши натижасида эса мамлакатимизда ҳар йили ўртача нобуд бўладиган жониворларнинг 3-4 фоизи сақлаб қолиниб, турли хил касалликларга қарши дори воситалари ишлаб чиқарилади ва профилактика тадбирлари олиб борилади. Келгусида касалликларнинг келиб чиқиши ва тарқалишининг ҳам олди олиниб, йилдан йилга эпизоотик барқарорлик таъминланишига шароит яратилади.

Умуман, лойиҳанинг моҳияти ва соҳани ривожлантиришдаги роли юртимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолига арзон ва сифатли парҳез маҳсулотлар етказиб бериш, шу орқали ички бозорда нархлар барқарорлигига эришишдан иборат. Шу билан бирга, аҳолига сифатли, арзон, биологик ва экологик хавфсиз парҳез маҳсулотлар етказиб берилишига замин яратилади.

Ҳосил КАРИМОВ.

 
Еще статьи...

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"