sugurta_avto“Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси фаолиятининг асосий йўналишларидан бири мижозлар манфаатига мос сифатли суғурта хизматларини тақдим этишдан иборат. Мижозлар талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, янги суғурта маҳсулотлари доимий ишлаб чиқилмоқда.

Мамлакатимизда транспорт воситаларидан фойдаланаётган ҳамюртларимиз сони кундан кунга ортиб боряпти. Йўлларда автомобиллар оқимининг кўпайиши аҳолига қатор қулайликлар яратиши билан бир қаторда транспорт воситалари ёки ҳайдовчи ва йўловчилар соғлиғи ҳамда ҳаётига зарар етиш хавфини ҳам ошириши ҳеч кимга сир эмас. Шу боис, кутилмаган бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳайдовчининг ҳаёти ва соғлиғига етадиган зарарни қоплаб бериш мақсадида “Ўзбекинвест” компанияси томонидан мижозларга “Ҳайдовчи ҳимояси” янги суғурта маҳсулоти тақдим этилди. Мазкур суғурта тури ёнғин, портлаш, яшин уриши, электр токи, буғ, газ, кимёвий моддалар таъсири, совуқ уриши, чўкиш, учинчи шахсларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари, ҳайвонлар ҳужуми ҳамда суғурта шартномасида кўзда тутилган бошқа ҳолатлар оқибатида ҳайдовчининг соғлиғига етган зарар  қоплаб берилишини кўзда тутади.

Яна бир янги “Менинг уйим – менинг Ватаним” суғурта маҳсулоти аҳоли мол-мулкига суғурта ҳимоясини тақдим этди. Бу су-урта тури табиат ҳодисалари, яъни бўрон, довул, жала, дўл, кўп қор ёғиши, кўчки, сел, яшин уриши, зилзила, ёнғин, портлаш, шунингдек, учинчи шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари натижасида транспорт воситаларининг тўқнашуви, учувчи воситаларнинг қулаши, сув таъминоти, канализация тизимларининг авария бўлиши каби ҳолатлар оқибатида мол-мулк ва учинчи шахсларга етказилган зарарларни қоплаб бериш мақсадида ишлаб чиқилган.

Ушбу суғурта маҳсулотлари бўйича шартнома бир йил муддатга тузилиб, суғурта ҳодисаси юз берган тақдирда тегишли ҳужжатлар тақдим этилган пайтдан бошлаб ўн беш кун ичида суғурта қопламаси тўлови амалга оширилади. Шуни таъкилаш керакки, жорий йилнинг ўтган тўққиз ойида компания томонидан аҳоли соғлиғи, ҳаёти ҳамда юридик шахслар мулкий манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган 5 та янги суғурта маҳсулот жорий этилди. Шунингдек, мижозлар талаб ва эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда намунавий суғурта шартномалари шартларига 37 та ўзгартириш киритилиб, шартлар соддалаштирилди ҳамда 93 та шартнома модернизация қилинди.

Ҳосил КАРИМОВ.