Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Главная Объявления Давлат рақобат қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси



Диққат! Диққат! Диққат!

Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, хорижий сармоядорлар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси тўғридан-тўғри музокаралар йўли билан ўтказиладиган офертага таклиф этади.

I. 2018 йил 14 сентябрь куни соат 11.00 да ўтказиладиган оферта савдосига қуйидаги давлат активлари қўйилади:

1. Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳри, Ипак Йули кўчаси, 100-уйда жойлашган 1-сон “Стоматология поликлиникаси” давлат унитар корхонаси.

Офертага қўйилган давлат активининг тавсифи: умумий ер майдони – 3391,0 м2, бино ва иншоотларнинг умумий майдони – 588,59 м2.

Бошланғич баҳоси – 3 655 776 600 (уч миллиард олти юз эллик беш миллион етти юз етмиш олти минг олти юз) сўм.

Балансда сақловчи: Шаҳрисабз шаҳри Тиббиёт бирлашмаси.

Фаолияти-ихтисослиги: тиббий хизмат.

2. Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани, Қизилтепа қишлоғида жойлашган, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли, хўжалик ҳисобидаги Физиотерапия шифохонаси.

Офертага қўйилган давлат активининг тавсифи: умумий ер майдони – 61611,0 м2 , бино ва иншоотларнинг умумий майдони – 6168,6 м2.

Бошланғич баҳоси – 8 937 530 559 (саккиз миллиард тўққиз юз ўттиз етти миллион беш юз ўттиз минг беш юз эллик тўққиз) сўм.

Балансда сақловчи: вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси.

Фаолияти-ихтисослиги: тиббий хизмат.

3. Қашқадарё вилояти, Касби тумани Тиббиёт бирлашмасига қарашли, “Стоматология поликлиникаси” давлат унитар корхонаси.

Бошланғич баҳоси – 76 521 616 (етмиш олти миллион беш юз йигирма бир минг олти юз ўн олти) сўм.

Балансда сақловчи: Касби тумани Тиббиёт бирлашмаси.

Фаолияти-ихтисослиги: тиббий хизмат.

4. Қашқадарё вилояти, Қарши тумани, Бешкент шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 7-уйда жойлашган, Қарши тумани Тиббиёт бирлашмасига қарашли, “Стоматология поликлиникаси” давлат унитар корхонаси.

Офертага қўйилган давлат активининг тавсифи: умумий ер майдони – 1574,45 м2 , бино ва иншоотларнинг умумий майдони – 709,79 м2.

Бошланғич баҳоси – 896 618 121 (саккиз юз тўқсон олти миллион олти юз ўн саккиз минг бир юз йигирма бир) сўм.

Балансда сақловчи: Қарши тумани Тиббиёт бирлашмаси.

Фаолияти-ихтисослиги: тиббий хизмат.

5. Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани, Навоий МФЙ, Чароғон кўчасида жойлашган, Қамаши тумани Тиббиёт бирлашмасига қарашли, “Стоматология поликлиникаси” давлат унитар корхонаси.

Офертага қўйилган давлат активининг тавсифи: умумий ер майдони – 874,9 м2, бино ва иншоотларнинг умумий майдони – 392,79 м2.

Бошланғич баҳоси – 477 170 260 (тўрт юз етмиш етти миллион бир юз етмиш минг икки юз олтмиш) сўм.

Балансда сақловчи: Қамаши тумани Тиббиёт бирлашмаси.

Фаолияти-ихтисослиги: тиббий хизмат.

6. Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, Чўмич МФЙ, Чўмич кўчаси, 8-уйда жойлашган, Яккабоғ тумани Тиббиёт бирлашмасига қарашли, “Стоматология поликлиникаси” давлат унитар корхонаси.

Офертага қўйилган давлат активининг тавсифи: умумий ер майдони – 2023,2 м2 , бино ва иншоотларнинг умумий майдони – 496,74 м2.

Бошланғич баҳоси – 798 423 562 (етти юз тўқсон саккиз миллион тўрт юз йигирма уч минг беш юз олтмиш икки) сўм.

Баланс сақловчи: Яккабоғ тумани Тиббиёт бирлашмаси.

Фаолияти-ихтисослиги: тиббий хизмат.

7. Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани, Чоршанбе қўрғонида жойлашган, Шаҳрисабз тумани Тиббиёт бирлашмасига қарашли, 2-“Стоматология поликлиникаси” давлат унитар корхонаси.

Офертага қўйилган давлат активининг тавсифи: умумий ер майдони – 1436,29 м2 , бино ва иншоотларнинг умумий майдони – 477,48 м2.

Бошланғич баҳоси – 526 209 236 (беш юз йигирма олти миллион икки юз тўққиз минг икки юз ўттиз олти) сўм.

Балансда сақловчи: Шаҳрисабз тумани Тиббиёт бирлашмаси.

Фаолияти-ихтисослиги: тиббий хизмат.

8. Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани, Кунчиқар ҚФЙ, Катта Новқат қишлоғида жойлашган, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли, “Вилоят 2-кўз касалликлари шифохонаси” давлат унитар корхонаси.

Офертага қўйилган давлат активининг тавсифи: умумий ер майдони – 17804,0 м2 , бино ва иншоотларнинг умумий майдони – 4355,26 м2.

Бошланғич баҳоси – 6 111 074 031 (олти миллиард бир юз ўн бир миллион етмиш тўрт минг ўттиз бир) сўм.

Балансда сақловчи: вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси.

Фаолияти-ихтисослиги: тиббий хизмат.

Мазкур давлат активига қўшимча юкламалар тўғрисида маълумот:

– энг юқори сотиб олиш тўловини таклиф этиш;

– фаолият турини 10 йил мобайнида сақлаб қолиш мажбуриятини олиш ҳамда қонунчиликда белгиланган тартиблар асосида давом эттириш;

– замонавий янги тиббий технологиялар ва хизматлар ташкил этиш кўринишида энг юқори миқдорда инвестиция киритиш мажбуриятини олиш;

– инвестиция киритишга қодирлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш;

– мавжуд иш ўринларини сақлаб қолиш ва янги иш ўринларни ташкил этиш мажбуриятини олиш;

– сотиб олиш қийматини меъёрий ҳужжатлар талабига асосан амалга ошириш;

– ДУКнинг барча мажбуриятлари (молиявий, хўжалик ва ҳуқуқий) билан бирга қабул қилиб олиш.

9. Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳри, Пиллакашлик кўчасида жойлашган, Шаҳрисабз тумани Ободонлаштириш бошқармасига қарашли, умумий ер майдони 6378,33 кв.м., қурилиш майдони 859,19 кв.м. бўлган ётоқхона бино-иншоотлари бўйича:

Объектга 434 605 801 (тўрт юз ўттиз тўрт миллион олти юз беш минг саккиз юз бир) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

10. Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, Маданият МФЙ, Маданият қишлоғи ҳудудида жойлашган, Яккабоғ тумани, Маданият МФЙга қарашли, умумий ер майдони 64,68 кв.м., қурилиш майдони 64,68 кв.м. бўлган ёрдамчи бино бўйича:

Объектга 21 831 141 (йигирма бир миллион саккиз юз ўттиз бир минг бир юз қирқ бир) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

11. Қашқадарё вилояти, Муборак тумани, Қурувчилар МФЙ ҳудудида жойлашган, Муборак тумани Ободонлаштириш бошқармасига қарашли, умумий ер майдони 3345,42 кв.м., қурилиш майдони 246,33 кв.м. бўлган қозонхона биноси бўйича:

Объектга 262 876 527 (икки юз олтмиш икки миллион саккиз юз етмиш олти минг беш юз йигирма етти) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

12. Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Қарши-Косон йўли 3-км.да жойлашган, “Қашқадарёйўлтаъминот” масъулияти чекланган жамиятининг 30 фоиз давлат улуши бўйича:

Давлат улушига 144 825 906 (бир юз қирқ тўрт миллион саккиз юз йигирма беш минг тўққиз юз олти) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

Мазкур объектларнинг оферта савдолари 2018 йилнинг 14 сентябрь куни соат 11.00 да, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Амир Темур кўчаси, 43-уйда, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасининг мажлислар залида бўлиб ўтади.

 

II. 2018 йил 14 сентябрь куни соат 14.00 да ўтказиладиган оферта савдосига қуйидаги давлат активлари қўйилади:

1. Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани, Навоий МФЙ ҳудуди Ифтихор шоҳкўчасида жойлашган “Қамаши автошоҳбекати” давлат унитар корхонаси.

Офертага қўйилган давлат активининг тавсифи: умумий ер майдони – 7351,54 м2 , бино ва иншоотларнинг умумий майдони – 728,88 м2.

Бошланғич баҳоси – 364 189 054 (уч юз олтмиш тўрт миллион бир юз саксон тўққиз минг эллик тўрт) сўм.

Балансда сақловчи: “Қамаши автошоҳбекати” давлат унитар корхонаси.

Фаолияти-ихтисослиги: транспорт хизмати.

2. Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, Жамбул МФЙ, Саҳоват кўчасида жойлашган, “Яккабоғ” давлат унитар автошоҳбекати.

Офертага қўйилган давлат активининг тавсифи: умумий ер майдони – 7868,16 м2 , бино ва иншоотларнинг умумий майдони – 985,87 м2.

Бошланғич баҳоси – 427 625 368 (тўрт юз йигирма етти миллион олти юз йигирма беш минг уч юз олтмиш саккиз) сўм.

Балансда сақловчи: “Яккабоғ” давлат унитар автошоҳбекати.

Фаолияти-ихтисослиги: транспорт хизмати.

3. Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани, Буюк карвон йўли МФЙ, Чорвадорлар кўчасида жойлашган, “Ғузор авто транс сервис” шўъба корхонаси.

Офертага қўйилган давлат активининг тавсифи: умумий ер майдони – 8352,88 м2 , бино ва иншоотларнинг умумий майдони – 873,43 м2.

Бошланғич баҳоси – 477 821 972 (тўрт юз етмиш етти миллион саккиз юз йигирма бир минг тўққиз юз етмиш икки) сўм.

Балансда сақловчи: “Ғузор авто транс сервис” шўъба корхонаси.

Фаолияти-ихтисослиги: транспорт хизмати.

Мазкур давлат активларига қўшимча юкламалар тўғрисида маълумот:

– энг юқори сотиб олиш тўловини таклиф этиш;

– энг юқори миқдорда инвестиция киритиш мажбуриятини олиш;

– фаолият турини сақлаб қолиш мажбуриятини олиш ҳамда қонунчиликда белгиланган тартиблар асосида давом эттириш;

– сотиб олиш қийматини қисқа муддатларда амалга ошириш;

– янги иш ўринларни ташкил этиш мажбуриятини олиш;

– корхонанинг барча мажбуриятлари (молиявий, хўжалик ва ҳуқуқий) билан бирга қабул қилиб олиш.

4. Қашқадарё вилояти, Нишон тумани, Нуристон қўрғони ҳудудида жойлашган, “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” УКга қарашли, умумий майдони 20671,5 кв.м., қурилиш майдони 619,87 кв.м. бўлган “БСУ-75 бетон заводи мулкий мажмуа сифатида” бўйича:

Объектга 541 353 253 (беш юз қирқ бир миллион уч юз эллик уч минг икки юз эллик уч) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

Мазкур 4 та объектларнинг оферта савдолари 2018 йилнинг 14 сентябрда, ушбу кундаги савдода отилмаган тақдирда ҳафтанинг ҳар чоршанба кунлари соат 11.00 да, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Амир Темур кўчаси, 43-уйда, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасининг мажлислар залида бўлиб ўтади.

Талабгорларнинг таклифларини қабул қилиш матбуотда эълон чоп этилган кундан бошлаб ҳар куни (душанбадан жума кунига қадар соат 9.00 дан бошлаб 18.00 гача) қабул қилинади. Талабгорларнинг таклифларини қабул қилиш савдодан бир кун олдин соат 18.00 да тўхтатилади.

Оммавий оферта натижалари эълон қилинган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади.

Талабгорлар давлат активи бошланғич нархининг 10 фоиз миқдорида олдиндан Сотувчининг қуйидаги банк реквизитларига закалат пулини тўлаши лозим:

Олувчининг номи: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги;

Олувчининг ҳисоб рақами: 23402000300100001010;

Олувчининг банки: Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси ҲККМ;

СТИР: 201122919; Олувчининг банк коди: 00014.

Талабгор томонидан кўрсатилган реквизитлар бўйича тўловлар амалга оширилганда тўлов топшириқномасининг “Тўлов мақсади” қисмида маблағлар ўтказиш учун асослар билан биргаликда “Давлат рақобат қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси учун 200421860104010000000000001 шахсий ҳисоб рақамига” сўзлари кўрсатилади.

Офертага қатнашиш учун савдо ташкилотчисига талабгор ёки унинг вакили эълонда белгиланган муддатларда шахсан ўзи ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

– юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек, тўлиқ ваколатли вакилнинг офертага қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

– жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, идентификация рақами (СТИР), тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома.

Оферта ҳужжатларига мувофиқ тузилган ва қуйидагиларни ўз ичига оладиган икки нусхадаги оғзи ёпиштирилган конвертларга солинган талабгор таклифлари:

– сотиб олиш тўловларининг таклиф этилаётган суммаси ва уларни тўлаш муддати.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Мурожаат учун манзил: 180112, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Амир Темур кўчаси, 43-уй.

Маълумотлар учун телефонлар: (0-375) 225-03-11, 225-05-81, 225-14-30. Факс: 225-02-31.

Интернет тармоғидаги веб-сайт: www.gkitorg.uz ва www.qash-vrb.uz

E-mail: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

Савдолар ўтказилиши жараёнида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда Давлат рақобат қўмитасининг (0-371) 259-21-37 рақамли Ишонч телефонига мурожаат қилишингизни маълум қиламиз!

 

 

Объявления газеты "Менинг Мулким"

28 12 2018

Sug’diyona sport sog’lomlashtirish xususiy oromgohi

“Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати” ДК томонидан “Sug’diyona” sport sog’lomlashtirish xususiy oromgohi номига Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани, “Туябўғиз” қўрғони, Ўрмон хўжалигида жойлашган “Соғломлаштириш оромгоҳи” учун берилган (кадастр рақами…
28 12 2018

Эргешов Дониёр Уткирбек угли

Утерянный диплом К №3167270 (регистрационный №511), выданный в 2013 году Ташкентским юридичес­ким колледжем на имя Эргешова Дониёра Уткирбек угли, считать недействительным.    
28 12 2018

СП ООО Alfa group

СП ООО «Alfa group» (ИНН 200640780), расположенное по адресу: г. Ташкент, Сергелийский район, ул. Сугдиёна, 3, во исполнение требования ст. 49 Закона РУз «Об обществах с ограниченной и дополнительной ответственностью» сообщает о реорганизации общест­ва путём присоединения к СП ООО «Uztex…

Объявления газеты "Iste'molchi"

05 12 2018

Best auto auksion МЧЖ Cамарқанд минтақавий филиали

“Best auto auksion” МЧЖ Cамарқанд минтақавий филиали  бошланғич баҳоси ошиб бориши тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдога таклиф этади! Савдога Самарқанд тумани ҳокимлигининг 2018 йил 4 октябрдаги 02/2-1966-буюртма хатига асосан Самарқанд тумани, Гулобод қўрғонида сақланаётган…
05 12 2018

Строительство доступных жилых домов по обновленным типовым проектам в сельской местности

ТЕНДЕРНЫЕ ТОРГИ ОБЪЯВЛЕНИЕ О ЗАКУПКАХ СТРОИТЕЛЬНЫХ МАТЕРИАЛОВ И ОБОРУДОВАНИЯ Программа «Строительство доступных жилых домов по обновленным типовым проектам в сельской местности». 1. Тендерные торги проводятся для закупа строительных материалов и оборудования по строительству 8996 домов в…
05 12 2018

Малых Галина Яковлевна

Утерянные кадастровые документы на квартиру, расположенную по адресу: город Ташкент, Юнусабадский район, Ц-5, дом 78, квартира №24, выданные БТИ Юнусабадского района города Ташкента на имя Малых Галины Яковлевны, считать недействительными.

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"