Қурилиш ташкилотлари диққатига!

“Агробанк” АТБ Тошкент шаҳри филиали

филиал ҳудудида жойлаштириш режалаштирилган ўз-ўзига хизмат кўрсатиш шохобчасини қуриш ва бинода кичик таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун танлов эълон қилади ва тижорат таклифларини кутиб қолади.

1. Буюртмачининг бошланғич қиймати: ҚҚСсиз – 125 364 210,00 сўм.

2. Белгиланган ишларни тугатиш муддати: 30 кун.

3. Молиялаштириш буюртмачининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

4. Танлов комиссиясининг ишчи органининг манзили ва телефони: Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 15-б уй. Тел.: 202-80-08 қ.р. 39401: E-mail: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript

5. Иштирокчилар танлов шартлари бўйича қўшимча маълумотларни олиш учун юқоридаги манзил ёки қўнғироқ қилиш орқали олишлари мумкин.

6. Тижорат таклифлари (конвертда корхона муҳри билан муҳрланган бўлиши лозим) жорий йилнинг 6 сентябрь куни соат 17.00 гача қабул қилинади. Белгиланган вақтдан кечга қолган ва очиқ ҳолда келган тижорат таклифлари танловда иштирок этмаслиги маълум қилинади.

7. Банк танловда қатнашган ташкилотлар билан шартнома имзолаш ва танлов ғолибларига маълум қилиш мажбуриятини олмайди.

8. Тижорат таклифида, лицензия, гувоҳнома, корхона раҳбарининг паспорт нусхаси, ҳисоб рақами очилган банкдан қарздорлиги йўқлиги бўйича тасдиқланган маълумотнома.