Корпоратив бошқарув тизимини баҳолашни ўтказиш учун мустақил баҳоловчи ташкилотни аниқлаш учун танлов

“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ 2017 йил якуни бўйича корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш учун мустақил баҳоловчи ташкилотлар ўртасида танлов эълон қилади. Танловда Корпоратив бошқарув кодексида белгиланган ташкилотлар қаторига кирувчи мустақил баҳоловчи ташкилотлар иштирок этиши мумкин.

Тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар:

– ташкилот ҳақида қисқача маьлумот;

– корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш учун хизмат ҳақи ва шартлари кўрсатилган ҳолда танловда иштирокчиларнинг таклифи;

– давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома, тегишли фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия нусхалари;

– корпоратив башқарув тизимини баҳолаш бўйича баҳолашни ўтказиш услуби ва ҳисобот шаблони тўғрисида маьлумот;

– жамият корпоратив бошқарув тизимини баҳолашда қатнашувчи мутахассислар ҳақида маълумот (резюме), шунингдек, уларнинг малакасини тасдиқловчи сертификатлар нусхалари;

Танловда қатнашиш учун тижорат таклифлари ушбу эълон чоп этилган кундан 2018 йил 28 февраль соат 18.00 гача кечиктирилмай қуйидаги манзилда қабул қилинади:

Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Хонқа кўчаси, 36/1, “Акциядорлар билан корпоратив муносабатлар” бўлими, Телефон: (0-362) 227-34-32, 227-26-75. Факс: 227-23-86.
Масъул шахс: Ботир Собиров. (93) 922-34-34