Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3748
6099
6367

-268
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
122051
172875
172957

-82

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 430 333
Главная Объявления Тижорат таклифини тўғри тузинг

taklif_180Тўғри ва саводли тузилган тижорат таклифи нафақат тижорат билан боғлиқ ҳар қандай ишни тезлаштиради, балки компания, ташкилот, корхона ёки фирмангиз ҳақида буюртмачи ёки мижозда яхши таассурот қолдириб, кейинги алоқаларни мустаҳкамлашга замин яратади.

Тижорат таклифи ташкилотингиз ҳақида батафсил маълумот бериши, қўйилган таклиф ва талабларни тўлиқ қамраб олиши керак. Яъни бу ҳужжат сиз ва буюртмачи ўртасидаги ишончли воситага айланиши лозим.

Демак, тижорат таклифини барча тартиб-қоидаларга амал қилган ҳолда тўғри тузишни ўрганамиз.

Фирма бланкаси

Тижорат таклифи ташкилотнинг махсус бланкасида ёзилади ва варақнинг тепа қисмида фирма бланкаси (“шапка”) жойлаштирилади, яъни ташкилот логотипи, манзили, алоқа телефонлари ва факс келтирилади. Агар фирма бланкаси рангли бўлса, янада яхши.

Рўйхатга олиш

Тижорат таклифлари ташкилотнинг бошқа барча ҳужжатлари каби рўйхатга олинади. Шунинг учун тижорат таклифининг биринчи бетида ўнг тарафда ҳужжатни рўйхатга олиш тартиб рақами ва санаси ёзиладиган икки қатор жойлаштирилади, биринчиси сизнинг иш юритувчингиз, иккинчиси – буюртмачининг иш юритувчиси томонидан тўлдирилади.

Қаерга?

Тижорат таклифи жўнатиладиган ташкилот номи, почта ёки электрон манзили, телефон ва факс рақамлари каби маълумотлар унинг биринчи бетида, юқори ўнг қисмида жойлаштирилади. Ташкилотингиз буюртмачи билан азалдан ишласа-да, унинг юридик маълумотлари сизга ёд бўлиб кетган бўлса-да, мазкур ахборотни бланкага барибир шу тартибда киритиш зарур – бу ишни енгиллаштириш баробарида ҳужжат билан ишлайдиган бошқа ходимларга қулайлик яратади.

Кимга?

Тижорат таклифи юборилаётган шахснинг лавозими ва тўлиқ фамилияси, исми, шарифи ёзилади. Эҳтиёт бўлинг, шахснинг лавозими ёки исми-шарифини адаштириб ёзиб юборманг!

Кириш қисми

Кириш қисми тижорат таклифининг мақсадини ўзида акс эттириши керак. Мисол учун, агар сиз буюртмачи билан қандайдир йиғилиш, ярмарка ёки кўргазмада учрашиб, унга тижорат таклифини юбориш ҳақида келишиб олган бўлсангиз, айнан шу ҳақда ёзасиз. Ҳужжатнинг биринчи сўзларини ўқиши билан буюртмачи ушбу тижорат таклифини ўзи сўрагани учун сиз унга юбораётганингизни аниқ ва равшан тушуниши керак.

Буюртмачининг талаби

Кейинги матнда буюртмачининг талаби ва қизиқтирган ҳолатлар бўйи­ча маълумотлар берилади. Яъни ташкилотингиз буюртмачига қай даражада хизмат кўрсата олиши, қандай маҳсулот етказиши ва унинг ҳажми ҳақида айтиб ўтилади. Матннинг бу қисмини ўқиб, буюртмачи сизга ўз талабини қанчалик тўғри ва тўлиқ етказа олганлиги ҳақида тушунчага эга бўлади ва кейинги суҳбатингизда сизга қўшимча маълумотларни етказади. Тижорат таклифининг мазкур қисми умумий матннинг 1/4 дан 2/3 қисмигача бўлиши мумкин.

Таклифлар

Тижорат таклифининг асосий қисмида ташкилот томонидан таклиф қилинадиган маҳсулот ва хизмат турларига қисқача таъриф берилади. Таклифлар техник тафсилотларсиз ёзилиши керак. Бу маълумотлар ҳужжатнинг илова қисмида келтирилади, матнда эса илова тақдим этилаётгани кўрсатилади. Агар маҳсулот ёки хизмат турлари бир нечта бўлса, уларнинг бир-биридан фарқи тўғрисида қисқа ва лўнда айтиб ўтилади.

Илова қисми

Барча махсус қўшимча ахборотлар, шу жумладан, техник тафсилотларни ўз ичига қамраб олган маълумотлар, ҳисоб-китоблар тижорат таклифининг охирида иловада келтирилади. Агар маълумотлар чизма, жадваллар ёки расм кўринишида ва сони бир қанча бўлса, у ҳолда иловаларга саҳифанинг юқори ўнг қисмида тартиб рақами қўйилади: “1-илова”, “2-илова” ва ҳ.к.

Нархлар

Маҳсулот (иш, хизмат) нархларини келтиришдан аввал ва кейин буюртмачига ҳар бир таклифнинг афзалликлари ҳақида қисқача маълумот берилади. Агар таклифлар бир қанча бўлса, нарх-наволардаги тафовут қисқача тушунтириб ўтилади.

Таклифнинг муддати

Маҳсулот (иш, хизмат)ни етказиб бериш муддати, нархи ва ҳ.к.лар вақт ўтиши билан ўзгариши мумкин. Буюртмачи сиз юбораётган тижорат таклифи муддатсиз эмаслигини тушуниши керак. Шунинг учун сиз айтиб ўтилган шартлар қайси муддат давомида кафолатланишини аниқ белгилаб олишингиз керак.

Ташкилотингиз бизнесҳамкор сифатида

Матннинг сўнггида айнан сизнинг ташкилотингиз билан ҳамкорлик қилишнинг афзалликлари, рақобатбардош омиллар, таклифларингизнинг бошқа ташкилотларникидан фарқи қисқача – бир абзац ёзилади.

Кейинги алоқанинг санаси

Тижорат таклифида кейинги алоқанинг санасини келтириб ўтиш мақсадга мувофиқдир. Бунда ўзаро боғланиш шакли (электрон почта, телефон орқали ёки шахсан учрашув) аниқлаштириб олинади. Ҳеч қачон кейинги алоқани буюртмачининг ихтиёрига ташлаб қўйманг, ундан кўра ташаббусни ўз қўлингизга олинг.

Имзо

Матн охирида буюртмачига ишонч ва ҳурмат сўзларингиздан сўнг, албатта, эгаллаб турган лавозимингизни, фамилия, исм ва шарифингизни ёзиб, имзо қўйишни унутманг.

Саҳифаларни рақамлаш

Агар тижорат таклифингиз бир неча саҳифалардан иборат бўлса, уларни рақамлаш керак. Шунда буюртмачи учун қулай бўлиши учун, масалан, “1, 2, 3-бетда” каби эслатмани қўллаш мумкин. Бунда мижоз тижорат таклифининг охирги варағини йўқотиб ёки ўқимай қолишининг олди олинади.

Матнни тўғри жойлаштириш

Матннинг ҳар бир абзацини янги қатордан бошлаб, абзацлар ораси очиқ қолдирилса, ўқиш учун қулайдир. Матнни “бутун энига” жойлаштирса, яхшироқ кўринади. Шрифт ҳам соддароқ бўлиши лозим. Яхшиси, кўз ўрганган Times New Roman ёки Arial шрифтларида ёзиш керак. Шрифтнинг жуда майда бўлиб кетмаслигига эътибор қаратиш зарур, 12 ёки 14 катталикдаги шрифт маъқулроқ. Курсив ва қора билан ажратишни ҳам керак жойлардагина қўлланг.

Тижорат таклифининг бутун матни одатда икки варақдан кўп бўлмаган жойни эгаллайди. Матн иккинчи бетга ўтиб кетадиган бўлса, ҳар икки бетга бир текис жойлаштиришга аҳамият қаратинг. Матн корпоратив услуб элементлари ёки корпоратив сайт безаклари билан ҳамоҳанг бўлса, янада чиройли кўринади. Лекин бачканалаштириб юборманг.

Агар тижорат таклифи буюртмачига курьер воситасида юбориладиган бўлса, у ҳолда уни юпқа полиэтилен жилд (файл)га солиб ёки алоҳида муқовага жойлаштириб олиб бориш керак.

Ҳилола САЛОЕВА.

 

Объявления газеты "Менинг Мулким"

19 01 2018

Нормурадов Отамурод Турсунович

  Утерянную зачетную книжку №0207 (бакалавра), выданную Ташкентским государственным техническим университетом имени Ислама Каримова на имя Нормурадова Отамурода Турсуновича, считать недействительной.
19 01 2018

Tosh makon progres МЧЖ

Шайхонтоҳур тумани “Ягона дарча” маркази томонидан 12.08.2016 йилда 009427-09 реестр рақами билан рўйхатга олинган “Tosh makon progres” МЧЖнинг устав фонди 500 000 000 сўмдан 200 000 000 сўмга камайтирилишини маълум қилади.
19 01 2018

Гиясова Мияссар Ибрагимовна

Юнусобод тумани кадастр хизмати томонидан Гиясова Мияссар Ибрагимовна номига Юнусобод тумани, 11-мавзе, 40-уй, 66-хонадон учун берилган уй план кадастр ҳужжатлари йўқолганлиги сабабли бекор қилинади.

Объявления газеты "Iste'molchi"

10 01 2018

Тошкент шаҳри прокуратураси

  2018 йилда 31 240 000 сўмлик интернет хизматларини кўрсатиш бўйича танлов эълон қилади. Батафсил маълумотлар: Тошкент шаҳри, Чилонзор кўчаси, 6-уй. Тел.: 277-94-84.  
10 01 2018

Хафизова Рахима

Утерянный аттестат о 9-классном образовании U.Н №2161066, выданный в 2006 году средней школой №41 Янгиюльского района на имя Хафизовой Рахимы, считать недействительным.
10 01 2018

LION MSHSHB МЧЖ

“LION MSHSHB” МЧЖга тегишли Нексия-Донс ГБА СПГ русумли давлат белгиси 01974 ТТВ автомобили учун 14.07.16 йилдан 13.07.2018 йилгача ЙШЕАТ учун берилган АТ № 0095723 рақамли лицензия варақаси йўқолганлиги сабабли бекор қилинади.

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"