Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Главная Объявления Farg`ona shahar Мarkaziy dehqon bozori AJ

Farg`ona shahar Мarkaziy dehqon bozori AJ акциядорлари диққатига!

Жамият Кузатув кенгашининг 16.08.2017 йилдаги қарорига асосан номинал қиймати 1000 сўмдан бўлган 4 000 000 дона оддий 4 000 000 000 сўмлик қўшимча акциялар чиқарилди.

Қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази Фарғона вилоят бошқармаси томонидан 25.09.2017 йилда М0172-10 рақам билан рўйхатга олинди.

Акцияларни жойлаштиришни бошлаш санаси – ушбу эълон чоп этилган кундан бошлаб камида икки ҳафта ўтгач бошланади.

Жойлаштиришни тугатиш санаси – ушбу чиқарилишдаги охирги акция жойлашган кун, лекин ушбу кун қўшимча акциялар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан 365 кундан ошмаслиги лозим.

Мазкур чиқарилишдаги акциялар қимматли қоғозларнинг биржа бозорида ва уюшган биржадан ташқари бозорида амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда жойлаштирилади.

Амалдаги қонунчиликка асосан акцияларни жойлаштиришда жамият акциядорлари акцияларни имтиёзли олиш ҳуқуқига эгадирлар.

Жамият томонидан чиқарилган 4 000 000 дона акцияларни жойлаштиришда имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш тартиби Кузатув кенгаши томонидан белгиланган нарх бозор қийматида 1020 сўмдан 16.08.2017 йил ҳолатига шакллантирилган жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида акциядорларда мавжуд бўлган акциялар сонига (100:45) мутаносиб равишда тенг шартларда амалга оширилади.

Имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ушбу эълон чиққан пайтдан эътиборан йигирма кун мобайнида амал қилади.

Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядор акцияларни олиши тўғрисида ўзининг исми-шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган акцияларнинг сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни жамиятга юбориш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақли. Бундай ариза мазкур имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида жамиятга тақдим этилиши керак.

Имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати, агар бу муддат ўтгунига қадар жамиятнинг барча акциядорларидан имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш тўғрисида ёки ундан фойдаланишдан воз кечиш ҳақида ёзма равишда аризалар олинган бўлса, тугайди.

Имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати тугаганидан кейин қолган акциялар биржа бозорида ва уюшган биржадан ташқари бозорида амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда жамият томонидан реализация қилинади.

Акциялар тўлови учун банк реквизитлари: ҳ/р:20208000000212416001 “Миллий банк” ТИФ Фарғона бўлими, МФО 00493,СТИР 200145787.

Қўшимча маълумотлар олиш учун жамиятнинг қуйидаги манзилига мурожаат қилишингиз мумкин: Фарғона шаҳри, Бозор боши кўчаси, 1-уй. Тел.: (0-373) 244-82-15.

 

Объявления газеты "Менинг Мулким"

20 07 2018

Mastona kommunal ХУЖМШ

Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги “Mastona kommunal” ХУЖМШ ва “Zulayxo kommunal” ХУЖМШ ва “Yunusobod yulduz kommunal” ХУЖМШлар Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги “Umid iqtisod” ХУЖМШ таркибига қўшилишини маълум қилади. “Mastona kommunal” ХУЖМШ ва “Zulayxo kommunal” ХУЖМШ ва “Yunusobod…
20 07 2018

Джуманиязова Гулноза Шухратовна

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети томонидан Джуманиязова Гулноза Шухратовна номига 2008 йилда берилганМ № 032432 рақамли магистр диплом иловаси йўқолганлиги сабабли бекор қилинади.
20 07 2018

Пейсебаев Сабит Абдумалик ўғли

Паркент туманидаги 24-ўрта таълим мактабини 25.06.2010 йилда 11-синфини битирган Пейсебаев Сабит Абдумалик ўғли номига берилган O’R-SH № 1104345 шаҳодатнома йўқолганлиги сабабли бекор қилинади.

Объявления газеты "Iste'molchi"

18 07 2018

Kim oshdi savdo servis МЧЖ

“Kim oshdi savdo servis” МЧЖ нархлар ошиб бориши тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдога таклиф этади! 2018 йил 17 август куни соат 11.00 да Урганч шаҳри, Шерозий кўчаси, 12-уйда ўтказиладиган очиқ аукцион савдога Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 26…
18 07 2018

Best auto auksion МЧЖ Cамарқанд минтақавий филиали

“Best auto auksion” МЧЖ Cамарқанд минтақавий филиали бошланғич баҳоси ошиб бориши тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдога таклиф этади! Савдога Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги 343-қарорига, “Қишлоққурилишбанк” АТБ 2018 йил 17 майдаги 18-бошқарув қарорига,…
11 07 2018

Нишонбеков Нурлан Асанович

Тошкент шаҳри, Сергели тумани кадастр хизмати томонидан 2017 йилда Нишонбеков Нурлан Асанович номига нотариал идора учун берилган 3930-рақамли Сергели тумани, Ёрқин Ҳаёт 7-берк кўчаси, 11-уй учун берилган маълумотнома йўқолганлиги сабабли бекор қилинади.

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"