Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
0
0
0

+0

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 12 417 165

birja_160_190718Сурхондарёда 10 мингга яқин тадбиркорлик субъекти биржа хизматидан фойдаланди

 Термиз шаҳрида “ЎзРТХБ” АЖ Сурхондарё филиали ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси ҳамкорлигида “Шаффофлик —  биржа савдолари ва электрон тижорат ривожининг бош мезони” мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда таъкидланганидек, биржа савдолари ва онлайн-аукционларни ташкиллаштиришда “ЎзРТХБ” АЖнинг энг муҳим вазифаларидан бири  шаффофликни таъминлаш ҳисобланади. Бу, ўз навбатида, нафақат савдо иштирокчиларининг биржа тизимига бўлган ишончини оширади, балки бир вақтнинг ўзида улар ўртасидаги соғлом рақобатни ҳам кучайтиради. Очиқ биржа савдолари орқали сотиладиган товарларнинг нархлари  бозор қоидалари – рақобат, талаб ва таклифга мувофиқ шакллантирилади.

Яқинда давлатимиз раҳбари қарори билан  фақат биржа савдолари орқали сотилаётган юқори ликвидли ва монопол турдаги товарлар рўйхати кенгайтирилди. Янги рўйхатга техник мой, иситиш ёқилғиси, буғдой уни, омихта ем, суюлтирилган газ, хўжалик совуни, мис купороси ва бир қатор нефть маҳсулотлари киритилди. Мазкур товар бозорларида бозор механизмларининг жорий этилиши уларни сотиб олишда тенг шароитларни яратиш орқали ҳақиқий бозор нархларини белгилаш имконини беради.

2020 йилнинг 1 январидан монополист корхоналар ва давлат улуши мавжуд ташкилотлар томонидан ишлаб чиқариладиган юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларнинг бир қисми фақат биржа савдолари орқали экспорт қилиниши кутилмоқда. Бу, маҳаллий маҳсулотларимизни экспорт қилишда аукцион эвазига қўшимча даромад олиш ва валюта тушумини кўпайтиришга кўмаклашади.

Анжуман давомида товар-хомашё биржаси томонидан тадбиркорлик субъектлари учун яратилаётган шарт-шароитлар ва қулайликлар тўғрисида сўз юритилди. Хусусан, Сурхондарё вилоятида тадбиркорлик субъектлари учун самарали биржа хизматлари кўрсатиш учун 20 та савдо майдончаси ва 57 та брокерлик идораси фаолият кўрсатмоқда.  Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 10 мингга яқин тадбиркорлик субъекти биржа савдоларида иштирок этиб, биржа хизматларидан фойдаланган.

Товар-хомашё биржасининг Сурхондарё филиали томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида жами 409,6 млрд. сўмлик битимлар амалга оширилган бўлиб, шундан 329,9 млрд. сўмлик битимлар биржа савдоларига, 3,4 млрд. сўм   кўргазма ярмарка савдоларига, 76,3 млрд. сўм   электрон давлат харидларига тўғри келади. Бундан ташқари, вилоятда онлайн аукцион савдолар  орқали 4,1 млрд. сўмлик 1494 та   авторақам  сотилди.

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"