Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4119
8733
9393

-660
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
56161
84323
231749

-147426

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 161 093

ustoz_160_22145Сўнгги вақтларда ўқитувчилар фаолиятида бир-биридан қувонарли воқеалар содир бўлмоқда. Бу воқеалар таълим тизимини ислоҳ қилишга қаратилган изчил саъй-ҳаракатларнинг узвий давоми ўлароқ юз бераётир.

Янги ўқув йили бошланиши ҳам педагоглар учун янада кўтаринки кайфият бағишловчи муҳитда кечмоқда. Бу кўтаринки кайфиятга Ўзбекистон Президенти томонидан яқинда қабул қилинган “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор сабаб, десак асло янг­лишмаймиз. Бу ҳужжат педагогларнинг жамиятдаги нуфузини юксалтириш, уларнинг ўз устида янада кўпроқ ишлашини рағбатлантиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Моддий рағбат барча соҳаларда, хусусан, таълимда ҳам ўзининг ижобий самарасини бериши шубҳасиз. Шу маънода қарорда умумий ўрта таълим муассасалари ходимларининг базавий тариф ставкалари 2018 йил 1 сентябрдан бошланғич синф ўқитувчилари учун 1,1 бараварга, юқори синф ўқитувчилари учун ўртача 1,24 бараваргача, директор, унинг ўринбосарлари ва ахборот-ресурс маркази (кутубхона) мудирлари ва кутубхоначилари учун 1,1 бараварга ошириш белгиланганини фақат олқишлаш мумкин. Боз устига, 2019 йил 1 январдан маошларни олий тоифали ўқитувчилар учун 1,25 бараварга, биринчи тоифали ўқитувчилар учун 1,2 бараварга, иккинчи тоифали ўқитувчилар учун 1,15 бараварга, мутахассис ўқитувчилар учун 1,1 бараварга, директор, унинг ўринбосарлари, ахборот-ресурс маркази (кутубхона) мудирлари ва кутубхоначилари учун 1,1 бараварга ошириш кўзда тутилгани нур устига аъло нурдир.

Менимча, бундай рағбат тезда ўз натижасини бера бош­лайди. Биринчидан, мактабларга юқори малакали, юксак билим ва тафаккурга эга кадрлар оқими кучайишига сабаб бўлади. Иккинчидан, ўқитувчиларнинг ўз устида ишлаб, билим ва кўникмаларини мунтазам ошириб боришига хизмат қилади.

Сир эмас, турли даражадаги фан олимпиадаларида сов­ринли ўринларни олиб келган ўқувчиларни тайёрлаган ўқитувчиларни рағбатлантириш масаласи ҳар доим эътибордан четда қолиб келаётганди. Бундай ўқитувчилар фақат хусусий репетиторлик орқасидангина рағбат кўриб, ўз касбига садоқатини сақлаб келаётганди.

Президент қарорида ҳудудий, рес­публика ва халқаро фан олимпиадаларида совринли ўринларни қўлга киритган ўқувчиларни тайёрлаган педагог кадрларга энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 50 бараваригача миқдорда бир марталик пул мукофоти бериш тартибини тасдиқлаш ҳам белгилангани ўз касбининг усталари бўлган устозлар учун ниҳоятда қувонарли хабардир.

Умуман, ҳужжатда педагоглар учун қатор қувонарли янгиликлар борки, улар мамлакатимизда фаолият юритаётган ҳар бир ўқитувчига кўтаринки руҳ бағишлайди. Чунончи, педагог ходимларга имтиёзли шартларда арзон уй-жойлар, автомобиль учун, уларнинг оила аъзоларига иссиқхона ташкил этиш, қорамол, парранда сотиб олиш ва тадбиркорлик фаолияти учун кредитлар берилиши белгилангани жуда муҳим янгиликдир.

Мазкур қарорнинг яна бир банди борки, у ўқитувчининг обрўсини юксалтиришнинг жиддий омилига айланади. Сир эмас, узоқ йиллар давомида ўқитувчиларни ўз хизмат мажбуриятига тааллуқли бўлмаган турли ишларга жалб қилиш жамият учун гўёки қонун даражасигача чиқди. Нима юмуш бўлмасин, ҳаммасини ўқитувчи зиммасига юклаш одат тусига кириб қолди. Кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш, қишлоқ хўжалиги ишларини-ку айтмаса ҳам бўлади, ҳатто ўқитувчиларни қурилиш ишларига жалб қилиш ҳолатлари ҳам кузатилди.

Албатта, буларнинг ҳаммаси таълим тизимининг абгор ҳолга келишига, умумий саводхонлик даражасининг пасайишига, педагоглар обрўси ерга урилишига сабаб бўлди. Мажбурий обуна эса дард устига чипқон эди. Ўзи шундай ҳам кам ойлик оладиган ўқитувчи маошига кўз олайтириш иллати чуқур илдиз отганди.

Шукрки, энди бундай ҳолатлар қонунларимизга ҳамоҳанг равишда Президент қарори даражасида тақиқланди. Бу ҳолатлар учун айбдор шахсларнинг жавобгарликка тортилишини таъминлаш белгиланди.

Янги ўқув йили бошланишига ҳам оз фурсат қолди. Биз, педагоглар уни ўзгача бир кўтаринки кайфият, қувонч билан қарши оляпмиз. Зеро, бунинг учун барча асослар бор.

Адиба КАРИМОВА,

Яккабоғ туманидаги 9-умумий

ўрта таълим мактаби ўқитувчиси.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"